Главная > Жахонда > Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашда давом этади

Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашда давом этади



Европа Иттифоқи Эрон ядровий келишувини қўллаб-қувватлашда давом этади

Европа Иттифоқи атом бўйича Эрон келишувини барча омиллар, “бор имконияти билан” қўллаб-қувватлайди.


Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини бугун, 13 май куни журналистларга маълум қилган.

“Биз Эрон билан келишув ва унинг тўлиқ ижросини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Брюсселда вазирлар музокаралари доирасида душанба куни ЕИ ва “Европа учлиги” учрашуви бўлиб ўтади. Унда хавфсизлигимизнинг асосий устуни бўлиб қоладиган келишувни қўллаб-қувватлашни давом эттириш масалалари кўриб чиқилади” деган Федерика Могерини.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ “келишувни бор имконияти, мавжуд инструментлар ва сиёсий ирода билан қўллаб-қувватлашни давом эттиради“. “Вашингтон ҳам, Теҳрон ҳам буни яхши билади“, дея қўшимча қилган Федерика Могерини.

Эслатиб ўтамиз, 8 май куни расмий Теҳрон Эрон ядровий дастури бўйича УҚТР (умумий қўшма тадбирлар режаси) нинг бойитилган уран моддаси ва тўйинган сув масалаларига алоқадор пунктларидан чиқишини маълум қилган эди. Мазкур баёнотга кўра, Эрон ушбу пунктлар бўйича чекловларга ўзини алоқадор деб ҳисобламайди.

Теҳроннинг иддаосича, Эроннинг УҚТРдан чиқишига АҚШ ядровий келишувни бузгани ва Вашингтон томонидан мамлакатга қарши санкциялар киритилгани, шунингдек, УҚТРнинг бошқа аъзолари (Германия, Франция, Буюк Британия, Хитой ва Россия) юзага келган муаммоларни ечишга лаёқатсизлиги сабаб бўлган.

Шу муносабат билан Эрон УҚТР иштирокчиларига юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш учун 60 кун муҳлат берган бўлиб, ушбу муддатда мамлакат манфаатлари таъминланмаса, Теҳрон Аракдаги реакторни модернизация қилишни тўхтатади ва бойитилган уран бўйича чекловлардан воз кечади.

Маълумки, Эрон билан ядровий келишувга 4 йил олдин эришилган эди. Келишувга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эронга қарши санкциялари, АҚШ ва ЕИнинг бир томонлама чеклов чоралари Теҳроннинг ядровий ишланмаларини чеклаш эвазига бекор қилиниши лозим бўлган.

Бир йил олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп бир томонлама тартиб асосида келишувдан чиқди ва Теҳронга қарши санкцияларни кенгайтирди. Шу билан бирга, Вашингтон Эрондан нефть импорт қилувчи давлатларга 1 майдан бошлаб жарималар қўллаши ҳақида огоҳлантирди.

Ўтган ҳафта бошида Оқ уй Ўрмуз бўғозига ҳаво ҳужуми гуруҳи ва бомбардимончилар отланганини маълум қилди. Бунга жавобан Теҳрон барча захираларни сафарбар қилиши, шунингдек, нефтни сотиш учун “кулранг бозор“дан фойдаланиб, АҚШ санкцияларини четлаб ўтишини билдирди.


Вернуться назад