Главная > Жахонда > Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди

Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди


Шакарнинг янги хавфи маълум қилинди

Хитой ва Буюк Британия олимлари гуруҳи қанд касаллиги ва шакарнинг қонда кўп миқдорда бўлиши узоқ давом этувчи ақлий қобилият (когнитив) бузилишлари билан боғланганлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Diabetologia журналида чоп этилди деб хабар берди kun.uz

Олимларнинг фикрича, қонда шакар миқдорини назорат қилиш мия иши ёмонлашуви олдини олиши мумкин.

Тадқиқотда 5 мингдан кўпроқ кекса ёшли одамлар иштирок этишган. Илмий иш давомида иштирокчиларнинг 10 йил атрофидаги давр ичида қонларидаги шакарнинг ўртача миқдорини кўрсатувчи гликирланган гемоглобин (HbA1c) кўрсаткичи билан ақлий қобилиятлари бузилишлари ўртасидаги боғлиқлик таҳлил қилинди.

Аниқланишича, HbA1c миқдори қанча кўп бўлса, ақлий қобилиятлар шунчалик тезроқ пасаяди. Мутахассислар бунда иштирокчилардаги холестерин, тана вазни индекси, руҳий ҳолат, алкоголь ва никотинга тобелик, сурункали касалликлар, таълим даражаси, оилавий ҳолат ва бошқа кўплаб кўрсаткичларни ҳисобга олишган.

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, қанд касаллигидан азият чекувчи ёки унга мойиллиги бўлган одамларда ақлий қобилиятлар тезроқ пасайиши кузатилган. “Биз томондан олинган маълумотлар диабетик ҳолатдан қатъий назар, HbA1c миқдори ва ақлий қобилиятлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа борлигини кўрсатади.

Бўлғуси тадқиқотлар узоқ муддатли истиқболда қанд касаллиги бўлган одамларда қонда глюкозанинг оптимал миқдорини ушлаб туриш ақлий қобилиятлар бузилишига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун зарур”, деб айтилган тадқиқотда.
Вернуться назад