Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ КХДР етакчиси Жанубий Корея Президентини КХДРга таклиф этди
12-02-2018 10:49 0 393 Рейтинг0 Чоп этиш

КХДР етакчиси Жанубий Корея Президентини КХДРга таклиф этди

КХДР етакчиси Жанубий Корея Президентини КХДРга таклиф этди

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Инни яқин кунлар ичида Пхеньянга ташриф буюришга таклиф этди.

Бу ҳақда Сеул шаҳрида оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда Корея Республикаси президенти маъмурияти вакили хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, КХДРнинг юқори мартабали делегацияси “Мовий сарой” (Жанубий Корея Президенти қароргоҳи)да бўлиб ўтган иккитомонлама учрашув чоғида Мун Чжэ Инга шу бўйича тегишли мактубни топширган. Унда Ким Чен Иннинг Жанубий Корея раҳбари билан “иложи борича тезроқ” учрашиш истаги борлиги баён этилган. Расмий вакилнинг таъкидлашича, муҳокамалар чоғида Корея Республикаси президенти Пхеньянни Вашингтон билан мулоқотни бошлашга чақирган деб ёзмоқда xs.uz

Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни шимолдан келган делегация таркибидан 22 киши ўрин олиб, уларга Юқори халқ мажлиси президиуми раиси Ким Ён Нам ва КХДР етакчиси синглиси Ким Ё Чжон бошчилик қилди. Иккитомонлама учрашув уч соат давом этган.

Маълумот учун, шу йил май ойида Корея Республикаси президенти Мун Чже Иннинг Қозоғистон Республикасига расмий ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон сенати матбуот хизмати хабар берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар