Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Саратовда мудҳиш ЙТҲ! Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига ётқизилди
10-01-2018 13:44 0 453 Рейтинг0 Чоп этиш

Саратовда мудҳиш ЙТҲ! Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига ётқизилди

Саратовда мудҳиш ЙТҲ! Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига ётқизилди


Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига қараганда, барча жабрланганлар Петров туман шифохонасига олиб келинган.
Жорий йилнинг 7 январь куни соат 20:00 атрофида Саратов вилояти федерал автомобиль йўлининг 560-чи километрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Саратов вилояти бўйича Бош бошқармаси маълумотига кўра Саратов вилояти томон ҳаракатланаётган BMW русумли автомобиль ҳайдовчиси қияликда бошқарувни йўқотиб RENO русумли микроавтобус билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва автомобиль салонидаги 4 киши жабрланганлигини таъкидлаб ўтди qalampir.uz
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига қараганда, барча жабрланганлар Петров туман шифохонасига олиб келинган.

Айни дамда жабрланганлардан ўзбекистонлик Саёҳат Ташпўлатовна Чориева (1982 йил 30 августда Қашқадарё вилоятида туғилган) Саратов вилояти Петров туманидаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг ҳолати барқарор, жабрланганнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган RENO микроавтобусининг бошқа йўловчилари енгил тан жароҳати олишган ва касалхонага ётишни рад этишган:

1. Фаёза Рустам қизи Эшпулатова, 1995 йилда туғилган.

2. Мухторхон Пулатович Гиёсов,1972 йил 6 январда туғилган.

3. Нуриддин Илхамович Хайдаров, 1986 йил 14 февралда туғилган.

Ҳозирги вақтда Элчихонанинг Консуллик бўлими жабрланган аёлга ёрдам бериш масаласини ҳал этмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

expo
Боглиш маколалар