Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ АҚШ президентининг ядровий тугмаси сурати намойиш қилинди
04-01-2018 10:46 0 549 Рейтинг0 Чоп этиш

АҚШ президентининг ядровий тугмаси сурати намойиш қилинди

АҚШ президентининг ядровий тугмаси сурати намойиш қилинди

Барак Обаманинг собиқ расмий суратчиси Пит Соуза Instagram’да АҚШ президентининг ядровий чамадони суратини жойлаштирди.
Соуза ушбу суратни АҚШ президенти Дональд Трамп унинг ядровий тугмаси Шимолий Корея етакчисиникидан “каттароқ ва кучлироқ” эканлигини айтгандан кейин намойиш қилди дея таъкидлади kun.uz

Суратлардан бирида Оқ уй ходими президент самолётига ичида АҚШ стратегик мудофаасининг мобил бошқариш тизими бўлган сумкани олиб чиқиб кетаётгани тасвирланган. Яна бир суратда эса АҚШ президенти столида ўрнатилган қизил тугма тасвирланган. Қизил тугмача жойлашган панелда президент герби ва “Мураккаб қарорларни қабул қилиш қийин” (Hard things are hard) деган ёзувли табличка бор.

“Яхшиямки, бу қизил тугмача урушни бошлаш учун эмас, балки ёрдамчини чақириш учун қўлланади”, деб айтган суратчи.
Аввалроқ британиялик миллиардер Ричард Брэнсон Обама билан учрашув вақтида собиқ президент қизил тугмадан меҳмонларга чой буюртириш учун фойдаланганини сўзлаб берганди.

Ядровий давлатлар президентларига қитъалараро ракеталарни учиришга имкон берувчи тизим шартли равишда “ядровий тугма” дейилади. Аслида эса бу тизим махсус асбоблар ва ракеталарни учириш кодларидан иборат ядровий чамадондан иборат. Бу мобил тизим президент йўлда бўлганда ишлатиш учун мўлжалланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Пойтахтимизда “Uz textile Exspo” кўргазмаси бошланди

Ўзбекистон ва Россия ...Экспортни ривожлантириш йўлидаги манфаатли ҳамкорлик

Хотин-қизлар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали фаолият олиб бормоқда

Партиянинг Самарқанд шаҳри Регистон майдонида ўтказилган табдир юзасидан муносабати

expo
Боглиш маколалар