Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия МДҲда навбатдаги раисликни Тожикистонга топширади
11-10-2017 13:11 0 424 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия МДҲда навбатдаги раисликни Тожикистонга топширади

Россия МДҲда навбатдаги раисликни Тожикистонга топширади

Бешта асосий масала МДҲ саммитининг кун тартибида турибди. Музокаралар якуни бўйича 19 та ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кеча, 10 октябрь куни Тожикистон ва Молдова президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Игорь Додон билан алоҳида музокаралар ўтказди дея хабар бермоқда qalampir.uz нашри.

МДҲ саммити дастуридан қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бешта асосий масала кун тартибида турибди. Музокаралар якуни бўйича 19 та ҳужжат имзоланиши кўзда тутилган.

2018 йилда МДҲда раислик вазифаси Россиядан Тожикистонга топширилади. Аниқроғи, навбатдаги йиғилиш 2018 йил октябрь ойининг биринчи ярмида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилди.

МДҲнинг навбатдаги саммитида Ўзбекистон, Россия, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон президентлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларини хавфсиз ўтказиш учун Бишкекда қолган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Россия Федерациясининг Сочи шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар