Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди
10-11-2016 13:10 0 585 Рейтинг1 Чоп этиш

Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди

Эрдўған Трамп билан қўнғироқлашди

Фото: Anadolu
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трампга қўнғироқ қилди ва уни АҚШнинг 45-президенти бўлгани билан қутлади. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.Туркия раҳбари маъмуриятидаги манба берган маълумотга кўра, Эрдўған телефон орқали суҳбатда Трампнинг Оқ уй раҳбарлигидаги фаолияти муваффақиятли кечишига умид билдирган.

Туркияликлар президенти Туркия ва АҚШ иттифоқчилари саналишига урғу қаратган. У икки мамлакат муносабатлари ўзаро ҳурмат, умумий манфаатлар ва умумий қадриятлар асосида қурилганини таъкидлаган.Қайд этилишича, мулоқот ижобий муҳитда бўлиб ўтган. Эрдўған ва Трамп терроризмга қарши кураш, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги бошқа мавзуларда гаплашишган.

Бундан олдинроқ Эрдўған Дональд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши Америкада янги давр бошлаб бериши ҳақида айтиб ўтганди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*