Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Меркель ва Обама Россиянинг Ҳалабга бераётган авиазарбаларини қоралади
30-09-2016 11:35 0 748 Рейтинг1 Чоп этиш

Меркель ва Обама Россиянинг Ҳалабга бераётган авиазарбаларини қоралади

Меркель ва Обама Россиянинг Ҳалабга бераётган авиазарбаларини қоралади


АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель, уларнинг таъбири билан айтганда, Россия ва Сурия ҳукуматининг мамлакат шарқидаги Ҳалаб шаҳрига бераётган варварларча ҳаво зарбаларини қоралашди.

Оқ уй маъмурияти, Обама ва Меркель ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти юзасидан расмий баёнотини эълон қилди. Унда, Ҳалаб шарқида юз минглаб фуқаролар истиқомат қилаётгани, уларнинг қарийб ярми болалар экани таъкидланган.

Обама ва Меркелнинг фикрича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш борасидаги муҳим масъулият Россия ва Сурия ҳукумати зиммасидадир. Бундан ташқари, улар БМТнинг гуманитар юкларини мамлакатнинг бориш қийин бўлган туманларига етказишни таъминлаши керак.

Бундан аввалроқ, АҚШ давлат котиби Жон Керри берган баёнотга кўра, АҚШ Россия ҳукумати билан Сурияда сулҳни тиклаш бўйича ҳар қандай музокараларга барҳам беришга яқин турибди. Унинг айтишича, бомбардимонлар давом этаётган бир шароитда ниманидир муҳокама қилишдан маъни йўқ.

Шунга биноан, АҚШ бошқа муқобил йўлларни қидириши лозим. Керрининг ўринбосари Энтони Блинкеннинг маълум қилишича, Барак Обама Сурия инқирозини ҳал қилишга жалб этилган барча бошқармалар ўз таклифларини ишлаб чиқиши бўйича кўрсатма берган.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳаёт гўзал, яшаш эса завқли

Халқ қабулхоналари томонидан ишсиз ёшлар бандлиги таъминланмоқда

expo
Боглиш маколалар