Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БМТ йиғилиши Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади
16-09-2016 09:53 0 983 Рейтинг1 Чоп этиш

БМТ йиғилиши Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади

БМТ йиғилиши Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади

Аввалроқ, Россия Давлат Думасининг “очиқ минбар” йиғилиши Президент Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланган эди.

16 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 71-сессияси биринчи пленум мажлиси ўтказилади. Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади. Бу кун тартибининг энг асосий пункти саналади. Бу Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам юксак ҳурматга эга бўлганидан далолат. У Ўзбекистонни Мустақилликка олиб чиққан, уни ривожланиб бораётган мамлакатлар қаторига қўшган, барқарор республикага айлантирган. Ислом Каримов адолатли раҳбар, оқил сиёсатчи, буюк давлат арбоби эди.

Мазкур йиғилишда Осиё давлатлари гуруҳи, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб денгизи, Ғарбий Европа каби ҳудудий гуруҳ номидан БМТ, қабул қилувчи мамлакат сифатида АҚШ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 сентябрь куни Россия Федерацияси Давлат Думаси “очиқ минбар” мажлисини Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан давлатимиз етакчиси хотираси ҳурматига бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошлаган эди.

Маълумот ўрнида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1945 йил 24 октябрда ташкил топган. Дастлаб, унга аъзо давлатлар сони 51та эди. Бугунги кунга келиб уларнинг сони 193тага етди. Ўзбекистон БМТга 1992 йилнинг 2 мартида аъзо бўлган.
Дурдона Расулова
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Apple арзонроқ AirPod ишлаб чиқаради

Энди банкоматларда нақд пулни пластик картага ўтказиш мумкин бўлади

Бугундан бошлаб Фарғонада енгил қоида бузган ҳайдовчиларга "штраф" ёзилмайди. Улар шунчаки огоҳлантирилади

Азиза Шаназарова Колумбия университетининг илк ўзбек профессори бўлди

expo
Боглиш маколалар