Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон томони Шимолий Кореяни провакацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди
14-09-2016 09:29 0 664 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон томони Шимолий Кореяни провакацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Ўзбекистон ушбу ҳаракатларни БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилиши ҳамда минтақада ва бутун дунёда хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон томони Шимолий Кореяни провакацион ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Бу ҳақда Жаҳон АА ахборот беради.

"Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этилишининг ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишини ёқлаб чиққан ва ёқлаб чиқади ҳамда бу қуролнинг қўлланилиши хавфини камайтириш масалаларига катта аҳамият беради.

Шу ҳисобга олинган ҳолда, Корея Халқ Демократик Республикасида 9 сентябрь куни навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди. Бу БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилиши ҳамда минтақада ва бутун дунёда хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳдид ҳисобланади.

Ўзбекистон томони Пхеньянни кескинликнинг ошиб кетишига олиб келадиган бундай провакацион саъй-ҳаракатларни тўхтатишга, қарама-қаршиликларни тинч ва дипломатик йўллар билан ҳал этишга чақиради", дейилади агентлик хабарида.
UZ24.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*