Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳиндистонда Мустақиллик куни нишонламоқда
15-08-2016 12:44 0 782 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳиндистонда Мустақиллик куни нишонламоқда

Ҳиндистонда Мустақиллик куни нишонламоқда


Мустақиллик куни Ҳиндистоннинг асосий миллий байрамларидан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан мамлакат пойтахти Деҳли шаҳри ва бошқа йирик шаҳарларида эҳтиёт ва хавфсизлик чоралари кучайтирилган. ИИВ хабар қилишича, махсус хизматлардан қўпорувчиликлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида хабар олингач, пойтахт кўчаларида 50 мингдан ортиқ патрул хизматчилари навбатчилик қилмоқда.

Шаҳарнинг 17-асрга оид Қизил Форт тарихий ёдгорлик мажмуаси ҳам жиддий қўриқланмоқда. Айнан шу ерда асосий тантаналар бўлиб ўтади. 70 йил муқаддам республиканинг биринчи бош вазири Жаваҳарлал Неру томонидан амалга оширилган ва анаъанага айланиб улгурган одатга кўра, ҳукумат раҳбари фахрий қоровул олдидан ўтиб, миллатга мурожаат қилади.

Ушбу майдон атрофида 15мингга яқин хавфсизлик ходимларидан иборат 8та хавфсизлик халқаси барпо этилган. 500дан ортиқ кузатув камералари ўрнатилган. Майдон атрофидаги баланд биноларнинг томида снайперлар ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситалари жойлаштирилган. Бундан ташқари, Қизил Форт осмони кун давомида полиция вертолётлари ва учувчисиз парвоз қилувчи қурилмалардан бошқа ҳар қандай техника учун ёпиқ бўлади.

1947-йил 15-август куни Ҳиндистон мустақиллик акти (Indian Independence Act) қабул қилинган эди. Буюк Британиянинг собиқ мустамлакаси иккига бўлиниб, Ҳиндистон иттифоқи ва Покистонга ажратилганди.

Шу кундан эътиборан, мамлакатнинг шаҳар ва қишлоқларида, давлат мулозимлари иштирокида давлат байроғини кўтариш тантанали маросими ўтказилади.

Покистон ўз мустақиллигини Ҳиндистондан бир кун аввал, 14-августда нишонлайди.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар