Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ҳамид Карзай: “АҚШнинг Афғонистонга фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегяпти”
04-08-2016 14:47 0 716 Рейтинг1 Чоп этиш

Ҳамид Карзай: “АҚШнинг Афғонистонга фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегяпти”

Ҳамид Карзай: “АҚШнинг Афғонистонга фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегяпти”

Карзай халқаро коалиция кучларининг Афғонистонни тарк этиб, ўз мамлакатларидаги ички муаммолар билан шуғулланишларини таъкидлаб ўтди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай АҚШ бошчилигидаги коалициянинг мамлакатдаги тинчликни таъминлашдаги роли фойдасиз эканлигини айтиб, ғарб ҳарбийлари “Толибон” радикал ҳаркатига қарши курашда ҳеч қандай ёрдам бермаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда “The Guardian” ёзмоқда.

Карзайнинг сўзларига кўра, халқаро коалициянинг афғон ҳарбийларига ёрдам бериш учун қилаётган ҳаракати фойдадан кўра, кўпроқ зарар келтирмоқда. Шунингдек, у АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийларининг Афғонистонда бекорга ҳалок бўлаётгани айтиб ўтди.

“НАТО бу ерда 14 йил фаолият олиб борди. Биз қандайдир ижобий натижага эришдикми? Хавфсизлик кўпроқ таъминландими? Йўқ! Бу шуни англатадики, нимадир нотўғри қилиняпти”, дейди собиқ президент.

Толибларнинг Ҳелманд вилоятининг маркази Лашкаргоҳ шаҳрига яқинлашаётган пайтда, Афғонистон ҳарбийлари АҚШга жангарилар жойлашган ҳудудларга кўпроқ авиазарбалар беришни сўраб мурожаат этган. Аммо Карзай бу иш қилинмаслиги керак эди, деб ҳисоблайди.

“Улар хато қилишди, жуда қўпол хатога йўл қўйишди. Афтғонистонни портлатиш учун чет эл ҳарбийларига мурожаат этаётган одамлар мамлакат ва унинг аҳолиси манфаатларини тасаввур эта олишмайди”, дейди Карзай.

Сўнгги маълумотларга қараганда, жорий йилнинг бошида ҳукумат мамлакат ҳудудининг 70.5 фоизини назорат қилган бўлса, айни дамда бу кўрсаткич 65.7 фоизга тенг.

Карзайнинг таъкидлашича, чет эл ҳарбийлари ёки Афғонистонни тарк этиб, ўз давлатларидаги ички муаммолар билан шуғулланишлари керак ёки толибларнинг покистондаги ҳомийларига қарши урушга эътибор қаратиши лозим.

Карзай ва АҚШ ўртасидаги алоқалар 2013 йилда унинг халқаро коалиция кучларининг Афғонистонда қолишига рухсат берадиган хавфсизлик бўйича келишувга қўл қўйишни рад этгач, ёмонлашган эди. Афғонистоннинг собиқ раҳбари ҳозирги президент Муҳаммад Ашраф Ғанининг бошқача йўл тутгани ва 2014 йилда бу келишувни имзолаганини танқид қилди.

“Мен афғон ҳукуматидан АҚШга бизнинг мамлакатимизга авиазарбалар беришни сўраб мурожаат этмасликларини илтимос қилган эдим. Бу ҳар куни кимёвий моддаларнинг бизнинг ерларга тушиши деганидир. Бизнинг давлатда турли хил касалликлар тарқалади. Бу билан урушга якун ясаб бўлмайди”, дея таъкидлайди Карзай.

Маълумот ўрнида, Ҳамид Карзай 2004-2014 йилларда Афғонистон президенти лавозимида ишлаган. У олти тилда – пушту, дарий, ҳинд, урду, француз ва инглиз тилларида гаплаша олади.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар