Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Эрдўған Италияга таҳдид қилди
03-08-2016 11:09 0 669 Рейтинг1 Чоп этиш

Эрдўған Италияга таҳдид қилди

Эрдўған Италияга таҳдид қилди


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Италиянинг RAI телерадиокомпаниясига "пул ювиш"да айбланаётган ўғлининг фаолияти тергови Туркия ва Италия ўртасидаги ҳамкорликка таъсир қилиши мумкинлигини айтди. "Агар менинг ўғлим бу вақтда Италияга қайтса ва ҳибсга олинса, бу Италия билан муносабатларимизда муаммолар келтириб чиқаради", деб айтди Эрдўған.Эрдўған давлат тўнтарушига уринишни кескин йўл билан бостиргани сабабли Ғарб давлатлари томондан танқидга учрамоқда.

"Италия менинг ўғлимга эмас, мафияга эътиборини қаратиши керак", деб айтди Эрдўған. Бунга жавобан Италия бош вазири Маттео Ренци "Италияда мустақил ҳуқуқий тизим" борлиги ва "судьялар Туркия президенти олдида эмас, Италия конституцияси олдида жавоб беришларини" айтди.

Италиянинг Болонья шаҳри прокуратураси 18 февралда тадбиркор Мурат Ҳакан Ҳузаннинг аризаси асосида Эрдўғаннинг ўғлига қарши иш қўзғатган. Унинг таъкидлашича, Эрдўған ўғли Италияга қонунийлаштириш мақсадида катта миқдордаги пулларни олиб кирган. Эрдўғаннинг ўғли Италияда Жон Ҳопкинс университети докторлик даражасини олиш учун изланиш ишларини олиб бормоқда.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Украина собиқ президенти жиноий жавобгарликка тортиладими?

expo
Боглиш маколалар