Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Россия ОТМларида сурияликлар учун қанча ўрин ажратилади?
22-07-2016 16:03 0 655 Рейтинг1 Чоп этиш

Россия ОТМларида сурияликлар учун қанча ўрин ажратилади?


Россия Федерацияси ҳукумати кейинги ўқув йилида суриялик талабалар учун олий ўқув юртларида 278 грант ўринлари ажратди. Бу ҳақда “Россотрудничество” хабар берди.

Россия ОТМларида сурияликлар учун қанча ўрин ажратилади?


Маълумотларга қараганда, Россияда ўқиш учун икки минг суриялик талаба ўз хоҳишларини билдирган. Дамашқдаги Россия фан ва маданият марказида ўқиш истагини билдирган 300 нафар суриялик ёшлар дастлабки синовлардан ўтказилди.

“Бизнинг фикримизча, Сурияга тез орада нафақат ҳарбий соҳа билимдонлари, балки иқтисод, маориф, маданият, муҳандислик соҳалари бўйича ҳам мутахассислар керак бўлади. Россия тинч ҳаётга интилаётган бу давлатга ёрдам бериш учун бор кучини ишга солади”, дейди “Россотрудничество” раҳбари Любовь Глебова.

Унинг сўзларига кўра, Россияда таълим олишни истаётган сурияликлар орасида “Математика ва механика”, “Компьютер ва ахборот технологиялари”, “Физика ва астрономия”, “Биология фанлари”, “Архитектура”, “Машинасозлик” ва “Санъатшунослик” соҳалари бўйича талаб катта ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, хорижий фуқаролар Россияда таълим олиши бўйича мамлакат дунёда саккизинчи ўринда туради. Бу ерда 129 давлатдан талабалар таҳсил олишади. Айни дамда Россия олий ўқув юртларида 90 мингга яқин хориждан келган талаба таълим олади. Шулардан 70 минг нафари тўлов-шартнома ва 20 мингдан ортиғи федерал бюджет асосида ўқитилади. Чет эллик талабаларнинг асосий қисми Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларидандир. МДҲ давлатлари фуқаролари жами чет эллик талабаларнинг 33 фоизини ташкил этади.
Руслан Сулаймонов
qalampir.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Сурхондарёда ИИБ ходимлари оломонда калтакланди

Тадқиқот: Дунёдаги ҳар олтинчи бола уруш ҳудудида яшайди

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Ўзбекистон Туркиядан коронавирусни икки соатда аниқлаб берадиган қурилмаларни харид қилади

expo
Боглиш маколалар