Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?
30-04-2020 15:10 0 3809 Рейтинг0 Чоп этиш

Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

" Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмидаги соҳибжамол Гайде ёдингиздами? Бу рольни ким ижро этганини биласизми?. Унда Ихтиёр Эсанов тақдим этган мана бу маълумотлар билан бир танишиб чиқинг. "Нодира Султонова Мирзаева-1967 чи йил 27 чи июльда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек. Машхур кино режиссёр Георгий Юнгвальд-Хилькевичнинг турмуш ўртоғи бўлган.
Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

Одесса киностудияси режиссёри Георгий Юнгвальд-Хилькевич -"Д'Артаньян ва уч мушкатёр"фильмидан кейин, бутун Совет Иттифоқига машхур бўлиб кетганди. Саксонинчи йилларни бошида у янги лоиха Александр Дюманинг яна бир асари "Граф Монте Кристо" асари асосида "Иф қальаси махбуси" фильмини олишга қарор қилади. Барча ролларга актёрлар танлаб олинганди. Фақат гўзал Гайде ролига кастингга келаётган актрисаларни биронтасиям режиссёрга ёқмаётган эди. Шунда Юнгвальд-Хилькевич ўзи туғилиб ўсган Ўзбекистонга-Тошкентга бориб бу ролга керакли қизни излашга қарор қилади.
Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

Энг қизиғи у Тошкентга хотини Татьяна Чернова билан келган экан. Тошкент хореография студиясига келиб қизларни кўрикдан ўтказаётган режиссёрнинг кўзи 17 ёшли Нодирага тушади. Режиссёрнинг ўзини айтишича у Нодирани бир кўришда севиб қолган экан. Нодира Мирзаева мактабдан бўш пайтлари рақс тўгарагига қатнашарди. Шундай қилиб Нодирани хаётида тубдан бурулиш юз беради. У фильмда Гайдени ролини қойилмақом қилиб ўйнайди. Юнгвальд-Хилькевич 52 ёшда, Нодира эса 17 ёшда эди. Юнгвальд-Хилькевич ва Нодира Мирзаева ўртасидаги муносабатлар катта жанжалга сабаб бўлади. Нодирани ота-онаси, бутун қариндош уруғлар дахшатга тушгандилар. Аммо Нодира уларга Юнгвальд-Хилькевични у хам яхши кўришини, агар у хотинидан ажрашса унга турмушга чиқишини билдиради.
Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

Нихоят 1995-йилда Нодира уйини, махалласини, ишини (Шодлик ансамбли) ташлаб Одессага учиб кетади. У энди жахонга машхур режиссёрни хотини эди. Улар 20 йил бирга бахтли яшадилар. Юнгвальд-Хилькевич ва Нодира Мирзаева деярли бутун дунёни айланиб чиққан экан. Георгий Юнгвальд-Хилькевич 2015 йил 3 ноябрь куни Москвада вафот этди. Уларни бир қизи бор. Хилькевични дўстлари доимо-" Георгий бу шарқ гавхарини қардан топгансан? бундай аёл учун хатто эсинг оғиб қолиши хам хеч гапмас "дейишаркан. Хилькевич эса Нодирага-"Умримни охиригача сен ва қизим учун яшайман"деб кўп бора такрорлаган.
Машҳур " Иф қалъаси маҳбуси" бадиий фильмида ўзбек қизи рул ўйнагани ростми?

Манба : Ф/Б Шохида Хамро
профилидан
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар