Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Энди инсон саломатлиги ҳолатини теридаги дисплейдан билиш мумкин
20-02-2018 11:27 0 444 Рейтинг0 Чоп этиш

Энди инсон саломатлиги ҳолатини теридаги дисплейдан билиш мумкин

Энди инсон саломатлиги ҳолатини теридаги дисплейдан билиш мумкин

Япон олимлари электрон тери форматидаги дисплейни ишлаб чиқишди — мослашувчан электр ўтказувчи тасмани фойдаланувчи терисига ёпиштириш мумкин, у эса ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлган кўрсаткичларни санайди. Теридаги дисплей LED'лар билан қопланган, у беморга биринчи ёрдам кўрсатишни енгиллаштириш мақсадида доимо тиббий маълумотларни кўрсатиши мумкин. Engadget шу ҳақида маълум қилди деб ёзади kun.uz
Ишланма Токио университети олимларига тегишли. Улар ярим ўтказгичларнинг ривожланиши ўта юпқа эластик тасмада тўлақонли кўп функцияли электроникани жойлаш имконини келтириб чиқарганини таъкидлашмоқда. Улар ўз териларига кардиограмма қилувчи ва пульс ўлчовчи датчиклар ўрнатишган. Бунда симсиз маълумотлар смартфон билан синхронлашади ёки тўғридан-тўғри "булут"га йўлланади. Бу ўз-ўзидан ишланмани фойдали қилади, бироқ японлар уларнинг "электрон териси"ни ажратиб турувчи жиҳати — маълумотни ифодалай олиш хусусияти дея қайд этишади.

"Тери" датчиклардан ташқари, майда диодлардан ташкил топган. Улар биргаликда датчиклар томонидан олинган маълумотни акс эттириш мумкин бўлган экранни ҳосил қилади. Унда пульс ёки кардиограмма кўрсаткичлари намойиш қилинади. Олимлар буни организмни кузатишнинг қулай усули деб ҳисоблашади. Кўп ҳолатларда бу маълумот истеъмолчининг ўзи учун фойдали бўлади.

Олимларнинг айтишича, бир ҳафта давомида тасмадан фойдаланиш — юрак-қон томирлари касалликлари диагностикаси учун самарали муддат.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар