Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди
08-03-2017 10:49 0 610 Рейтинг1 Чоп этиш

Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди

Италиялик эркак 8 март байрамига севган аёлига буйрагини совға қилди

Италияда ҳам кенг нишонланадиган 8 март байрами арафасида 52 ёшли эркак 44 ёшли севгилисига анъанавий гулдаста эмас, балки ўзининг буйрагини ҳадя қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Туриндаги Molinette касалхонаси вакилларининг айтишича, оғир ирсий касаллик — буйраклар поликистозидан азият чекиб келган бемор аёлга зудлик билан кўчириб ўтқазиш операцияси талаб этилган. Икки ой аввал шифокорлар донорни қидиришни бошлади, бироқ кўп ўтмай аёлнинг севиклиси унга буйрагини беришга тайёр эканлиги маълум бўлди.

Шифокорлар керакли таҳлилларни ўтказди ва трансплантацияни маъқуллади. Операция муваффақиятли ўтди. Ҳозирда икки мижоз ҳам мутахассислар кузатувида бўлиб, уларнинг ҳолати қониқарли эканлиги билдирилмоқда.
Фото: Fotolia
Daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*