Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди
06-02-2017 10:22 0 714 Рейтинг1 Чоп этиш

27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

27 ёшли америкалик қиз Кассандра Де Пеколь дунёнинг барча давлатларига рекорд миқдордаги кам муддат ичида ташриф буюрди. Бу ҳақда Seeker.com нашри хабар берди.

2015 йилнинг июлида бошланган саёҳат 18 ой ва 26 кун давом этди. У бу вақт оралиғида 195 давлатга бориб, иккита жаҳон рекордини ўрнатди. Де Пеколь жаҳоннинг барча давлатларига ташриф буюрган тарихдаги биринчи аёлга ва бу ишни билан шу қадар тез амалга оширган илк инсонга айланди. Аввалги рекордчи – америкалик профессор Или Лю бунга уч йил, уч ой ва олти кун сарфлаганди.

Камбожа
27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

Аёлнинг сўнгги келган давлати Яман бўлди. Де Пеколь бу мамлакат чегарасини Уммон томондан 27-январь куни кесиб ўтишни режалаштирганди, бироқ ташрифни бир неча кун кейинроққа қолдиришга мажбур бўлди. Аниқланишича, у Ямандан АҚШ элчихонасининг махсус рухсатномасисиз қайтиб кела олмас экан. Аёл Уммон пойтахтига бориб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирди. У 2-февраль якуни Яманга келиб, чегара яқинидаги қишлоққа кириб борди ва мамлакатни ўша куниёқ тарк этди.

Шимолий Корея
27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

Саёҳатчи аёлда ҳар бир давлатга бориш учун ўртача икки-уч кун вақт талаб этилди. У ўз сафари давомида тақдимот маросимларида қатнашди ҳамда талабалар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашди. Барча ташрифларни ҳам тинчгина ўтди, дейиш мушкул. Перуда сайёҳ аёл кетаётган таксига қуролланган босқинчилар ҳужум қилган бўлса, Баҳрайн ва Ливияда уни Марказий разведка бошқармаси буюртмасига кўра ишлайди деб ҳисоблашди. Гренадада Де Пеколни наркокурьер деб ўйлашди ва тегишли текширув жараёнида сўнг қўйиб юборишди.

Кассандра Сурияда такси ҳайдовчиси билан
27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

Де Пеколнинг сўзларига кўра, у болаликдан дунёни томоша қилиш, турли маданият ва динлар билан яқиндан танишишни орзу қилган. Сафарга ҳаммаси бўлиб 200 мингдан кўпроқ доллар сарфланди. Бу вақт давомида америкаликни унга нотаниш бўлган кишилар молиявий қўллаб-қувватлаб туришган. Унинг сўзларига кўра, барча ҳомийларини саёҳат давомида топди.

Де Пеколь сўнгги давлат – Яманда.
27-ёшли америкалик аёл бир ярим йилда 195 давлатга борди

Ноябрда Де Пеколь журналистларга аэрофобия (самолётларда парвоз қилишдан қўрқиш)дан азият чекишини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, у авиапарвоздан ўғирлаб ёки ўлдириб кетишлари мумкинлигидан ҳам кўра кўпроқ қўрқади.
kun.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

812 минг доллар! ДХХ хорижга валюта олиб чиқиш билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни қўлга олди

Ўзбекистонлик ўқувчи халқаро инглиз тили олимпиадасида ғолиб бўлди

expo
Боглиш маколалар