Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Фарғонада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 486 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича топшириқ берди
07-05-2019 14:53 0 794 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Фарғонада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 486 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Фарғонада “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури бўйича 486 млрд сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти фаоллари иштирокидаги йиғилишда аҳолини иш билан таъминлаш, даромадларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. дея ёзмоқда xs.uz

“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган оилаларни аниқлаб, икки-уч ой ичида уларга жами 486 миллиард сўм миқдоридаги имтиёзли кредитларни тўлиқ ажратиш зарурлигини таъкидлади.

Фарғона – моҳир ҳунармандлар, уста деҳқонлар юрти. Бу ернинг кўнчилик, боғдорчилик анъаналари – тайёр бренд.

Бундан фойдаланиб, вилоятда чарм ва пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, “Чарм-атторлик маркази”ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Келгуси икки йилда Олтиариқ туманида 3 минг гектар майдонда узумчилик, Қува туманида 2 минг гектарда анорчилик, Қувасой шаҳрида 2 минг гектар майдонда гилосчилик кластерлари ташкил этилиши маълум қилинди. Ушбу кластерлар ўзлари мева етиштириш билан бирга аҳолидан ҳам сотиб олади. Бунинг учун хонадонларга 15 миллион дона узум, 10 миллион дона гилос ва 5 миллион дона анор кўчатлари етказиб берилади. Бу ҳам аҳоли даромадларини, ҳам вилоят экспорт салоҳиятини оширади.

Яқин йилларда Олтиариқ туманини тўлиқ узум етиштиришга ихтисослаштириш, илмий тадқиқот институтлари ва Тошкент давлат аграр университети олимларининг тавсиялари асосида боғ ва ток қатор ораларида бозорбоп сабзавотлар етиштириш режалаштирилгани таъкидланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Самарқандда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қочиб кетган

Суриядаги хорижий террорчилар ўз ватанига қайтариб юборилади

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

expo
Боглиш маколалар