Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
02-11-2018 12:03 0 576 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

“Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирди, дея ёзмоқда УзА нашри Халқ таълими вазирлиги хабарга таяниб.

2018 йилнинг июнь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни бошлади ва Халқ таълими вазирлигининг янги жамоасига жамиятда ўқитувчи мақомини ошириш бўйича қатор вазифалар қўйилди. Унга кўра, Халқ таълими тизимини такомиллаштириш бўйича Президент фармонлари ва қарорлари қабул қилинди.

Жумладан, 2018 йилнинг 5 сентябрь куни “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш вазифаси қўйилган эди.

Қонун лойиҳаси ўқитувчиларнинг мақомини ва педагогик фаолият принципларини ҳамда ўқувчиларнинг малакасини ошириш бўйича тизимни белгилаб беради.

Ҳужжатда ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати кафолатлари белгиланади. Хусусан, ўқитувчиларнинг иш ҳақидан қонунчиликда кўзда тутилмаган тўловларни, жумладан, даврий нашрларга обуна бўлиш, асоссиз маошидан ушлаб қолиш тақиқланади.

Қонун лойиҳасига кўра, таълим муассасалари ўқитувчиларини мажбурий меҳнат, шаҳар ва туман ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларига, металлолом ва макулатура йиғишга, қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ва шунга ўхшаш бошқа ишларга жалб этиш тақиқланади.

Ота-она ўқитувчининг профессионал мажбуриятлари доирасига кирадиган масалаларга асоссиз аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Қонун лойиҳасида ўқитувчиларнинг ижтимоий ҳимояси ва индивидуал педагогик фаолиятга доир ҳуқуқларини белгилаб бериш ҳам кўзда тутилган.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барчани, жумладан, малакали педагогларни 15 ноябрга қадар муҳокамага чорлайди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар