Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради
28-08-2018 11:40 0 364 Рейтинг0 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради

Жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга амалий ташриф билан боради. У Душанбеда бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги саммити ишида иштирок этади.

Ўзбекистон раҳбари МДҲ давлат раҳбарларининг Душанбе саммитида иштироки билан бир қаторда, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади, дея хабар беради «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан деб ёзмоқда kun.uz нашри.

Саммитда МДҲ давлатларининг бошқа раҳбарлари иштирок этиши масаласи ишлаб чиқиш босқичида турибди.

Ўтган йилнинг октябр ойида Сочида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарлари саммитида Ҳамдўстликда раислик қилиш Россия Федерациясидан Тожикистонга ўтди.

Душанбе саммитида 2019-2023 йилларга мўлжалланган жиноятчиликка қарши биргаликда курашиш чора-тадбирлари давлатлараро дастури, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши кутилмоқда.

Саммитда МДҲдаги раислик Тожикистондан Туркманистонга ўтади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар