Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шерзод Шерматов: «Давлат идоралари ўқитувчилар ишига халақит қилса, Президент сиёсатига қарши чиққан бўлади!»
20-07-2018 10:04 0 517 Рейтинг1 Чоп этиш

Шерзод Шерматов: «Давлат идоралари ўқитувчилар ишига халақит қилса, Президент сиёсатига қарши чиққан бўлади!»

Шерзод Шерматов: «Давлат идоралари ўқитувчилар ишига халақит қилса, Президент сиёсатига қарши чиққан бўлади!»

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирликнинг Facebook‘даги саҳифасида 17 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди деб хабар қилмоқда Халқ сўзи нашри.

«Президентимиз томонидан 17 июль куни ўтказилган йиғилишни халқ таълими соҳасида инқилобий ўзгаришларга сабаб бўладиган тарихий воқеа деса муболаға бўлмайди. Бундан буён энди барча давлат идоралари мактаб ва ўқитувчилар фаолиятига халақит қилиши эмас, балки кўмаклашиши керак! Акс ҳолда Президентимиз томонидан белгилаб берилган янги сиёсатга қарши чиққан бўлади!

Юртимизни келажакда иқтисодий ривожланган мамлакатлар қаторида кўриш учун айнан мактаб таълимига сармоя киритиш ва ўқитувчиларимизнинг жамиятдаги ҳурматини ошириш муҳимлигини Давлатимиз Раҳбари бир неча бор таъкидлаб ўтдилар ва тегишли топшириқлар бердилар.

Шундан кейин ҳам жойларда халқ таълими тизими ходимларига тазйиқ ўтказиш ҳолатлари кузатилса Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига бундай ҳолатларга жуда қатъий чора кўриш топширилди!

Шунинг учун, барча даражадаги раҳбарлардан Президентимизнинг халқ таълими тизими ходимларини ўз функционал вазифаларидан бошқа ишларга жалб этмаслик бўйича топшириқларини сўзсиз ижросини таъминлашларини кутиб қоламиз.

Халқ таълими тизимининг 580 мингдан ортиқ вакиллари учун эса кечаги йиғилиш ўзига хос байрам бўлиши билан биргаликда, жуда катта масъулият юклайди. Барчамиз Давлатимиз раҳбари томонидан яқин 3-4 йил учун белгилаб берилган ушбу улкан вазифаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз зарур!

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан яқин кунларда тегишли ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб раҳбариятга киритилади», дейилади вазир баёнотида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Муҳаммад Юсуфнинг шогирди Андижон вилояти ҳокимига мурожаат қилди"

«Террорчиларнинг мақсади Ўзбекистонга ўтиш бўлган» – Эксперт

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Франция президенти Марказий Осиё бўйича янги таклиф билан чиқди

expo
Боглиш маколалар