Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Хўжақўрғондаги 428 аҳоли хонадони замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланмоқда
09-04-2018 12:00 0 528 Рейтинг1 Чоп этиш

Хўжақўрғондаги 428 аҳоли хонадони замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланмоқда

Хўжақўрғондаги 428 аҳоли хонадони замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланмоқда

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан қатор вазифалар белгилаб берган эди.

Вилоятда айни пайтда бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жиззах вилоятининг “Манас” қишлоғи мисолида ва “Обод қишлоқ” дастури доирасида аҳоли яшаш манзилларида одамларга зарур шароитлар яратиш, мавжуд турар жойларни шаҳарсозлик талабларига мувофиқлаштириш, инфратузилма объектларини замонавий қиёфага келтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Учқудуқ, Томди, Хатирчи ва Қизилтепа туманларидаги Қулқудуқ, Ўтемурат, Хўжақўрғон ҳамда Маликобод қишлоқларида савдо, маиший ва сервис хизмати кўрсатиш объектлари қурилиши бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Аҳоли хонадонларида томорқа, иссиқхона, паррандачилик ва бошқа йўналишлардаги фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Хатирчи тумани “Хўжақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 428 аҳоли хонадони замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланмоқда.

– Ҳозирга қадар қишлоқдаги 162 хонадонда девор қуриш, 127 тасида ғишт териш, 103 ҳовлида сувоқлаш, 116 тасида том ёпиш, оқлаш ишлари бажарилди, – дейди Хатирчи тумани ҳокими ўринбосари Қ.Фармонов. – Қишлоқларда турмуш фаровонлигини юксалтириш, одамлар учун шаҳардагидан кам бўлмаган шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган бундай эзгу ишлардан аҳоли жуда мамнун. Ўзларида ҳам ҳаётга муносабат ўзгариб, яхши яшашга интилиш кучаймоқда.

Туманда муҳандислик-коммуникация тизимини тартибга келтириш бўйича умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўлларини асфальтлаш, ички йўлларда қум-шағал аралашмасидан пойдевор қуриш, пиёдалар йўлакларини янгидан бунёд этиш, газ қувурини таъмирлаш, электр тармоғини модернизация қилиш, симёғочларни янгисига алмаштириш, ичимлик суви қувурлари ётқизиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

– Ушбу ҳудудда жойлашган 24-умумтаълим мактабини капитал ва туман тиббиёт бирлашмаси биносини жорий таъмирлаш, 60 ўринли мактабгача таълим муассасасининг янги биносини ва маҳалла гузари қуриш ишлари амалга оширилаётир, – дейди туман прокурори, 2-сектор бошлиғи Э.Аҳмеджонов. – “Обод қишлоқ” дастури асосида ҳаётга татбиқ этилаётган тадбирларда вилоятимиздаги 86 корхона ва ташкилотдан 1 минг 560 ишчи иштирок этмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

expo
Боглиш маколалар