Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Урганчдан Римга илк бор тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди
04-04-2018 10:21 0 333 Рейтинг0 Чоп этиш

Урганчдан Римга илк бор тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди

Урганчдан Римга илк бор тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК томонидан илк бор Урганчдан Рим (Италия)га тўғридан-тўғри мунтазам рейслар йўлга қўйилди.

Шу муносабат билан Италия пойтахтидаги Леонардо да Винчи номидаги халқаро аэропортда ушбу давлатдаги “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг ваколатхонаси, мамлакат элчихонаси ҳамда аэропорт маъмурияти томонидан тантанали очилиш маросими ўтказилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

“TTG Italia” ва “Trasporti-Italia” каби таниқли нашрларда ушбу тадбир ҳақида чоп этилган мақолаларда янги рейслар Ўзбекистонга максимал қулайлик билан ташриф буюришни хоҳловчилар учун эканлиги таъкидланди.

Жадвал бўйича самолёт ҳар сешанба куни Римдан соат 20:45да ҳавога кўтарилса, кейинги кун тонгида соат 05:45да Урганчга қўнади. Ортга амалга ошириладиган рейс Тошкентдан соат 15:20да йўлга чиқиб, маҳаллий вақт бўйича соат 07:15да Римга етиб келади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар