Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Душанбе да Ўзбек Тожик олий даражадаги музокаралари бошланиб юборилган
09-03-2018 12:35 0 565 Рейтинг1 Чоп этиш

Душанбе да Ўзбек Тожик олий даражадаги музокаралари бошланиб юборилган

Душанбе да Ўзбек Тожик олий даражадаги музокаралари бошланиб юборилган

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий сайти.

Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон кутиб олди.

Ўзбекистон Президенти шарафига бутун шаҳар бўйлаб давлатимиз байроғи кўтарилган. Кўчаларга чиққан минглаб тожикистонликларнинг юз-кўзидаги хурсандчилик ушбу ташриф улар учун орзиқиб кутилган воқеа эканидан далолат беради.
Душанбе да Ўзбек Тожик олий даражадаги музокаралари бошланиб юборилган

Дарҳақиқат, бу ташриф ўзаро муносабатлар тарихида Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга илк давлат ташрифидир. Томонлар ушбу музокараларга мамлакатларимиз ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уни амалий мазмун билан бойитиш учун имконият сифатида қарамоқда.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилади.

Турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат халқига қулайликлар яратишга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланади.

Ташриф доирасида бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилади.
Душанбе да Ўзбек Тожик олий даражадаги музокаралари бошланиб юборилган
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Метеорит Ерга яқинлашиб келаётгани қайд этилди

КХДР да иккита Украина дрони йўқ қилинди

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда давлат ва нодавлат ташкилотларнинг хамкорлиги

Тадбиркор ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқини ТАЛАБ қилаяпти

expo
Боглиш маколалар