Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент Абдулла Орипов номидаги мактабга борди
30-01-2018 11:22 0 480 Рейтинг0 Чоп этиш

Президент Абдулла Орипов номидаги мактабга борди

Президент Абдулла Орипов номидаги мактабга борди

Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди деб хабар берди qalampir.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг февраль ойида Қашқадарё вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов номидаги мактаб ва унинг ижодига бағишланган музей ташкил этиш бўйича топшириқ берган эди.

2017 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қарши шаҳрида Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қаршида замонавий таълим маскани барпо этилди. Жорий ўқув йилидан бешинчи синфга иқтидорли болалар қабул қилинди.

Мактабнинг биринчи қаватида Абдулла Орипов музейи ташкил этилган. Шавкат Мирзиёев ушбу музей ва мактаб билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Шу ерда Ибройим Юсупов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва Ҳамид Олимжон номидаги мактаблар билан видеоалоқа орқали мулоқот қилинди. Ўқувчилар шеърлар ўқиди.

Давлат раҳбари уларнинг Абдулла Ориповдек буюк шоирга муносиб фарзандлар бўлиб камол топиши, бунинг учун кўп китоб ўқиш ва ватанни севиш муҳимлигини таъкидлади. Уларга совғалар берди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Янги ёки фойдаланилган автомобиль? ИГОРЬ ЦОЙ

Ички ишлар органлари фаолиятига ва тақдирига бефарқ бўлмаган бир гуруҳ Ички ишлар ходимларидан МУРОЖААТНОМА.

Болаларнинг бегонаси бўлмайди!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали янги талқинининг афзаллиги нимада?

expo
Боглиш маколалар