Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди
01-02-2017 20:44 0 748 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев ва Кэролин Лэмм савдо-иқтисодий, технологик ва таълимий йўналишларда Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини кенгайтиришни муҳокама қилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди, деб хабар берди ЎзА.

Давлат раҳбари ва палата раиси ўртасида кечган музокаралар жараёнида савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, инновацион ва таълимий йўналишлардаги узоқ муддатли ва кенг миқёсли ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз борди.

Агросаноат мажмуси, электротехника, фармацевтика ва бошқа соҳаларда илғор тажрибалар, тўғридан-тўғри инвестициялар ва Америка ташкилотлари ва компаниялари эришган замонавий технологик ютуқларни жалб қилишга асосланган истиқболли лойиҳалар муҳокама этилди.
Президент Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раисини қабул қилди

Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликнинг янги механизмларини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда Америка иштирокидаги 164 та корхона фаолият олиб бормоқда, АҚШдан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми эса 1 млрд доллардан ошди. 2016 йилда ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 70 фоизга ортиб, 454 млн долларни ташкил этди.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шавкат Мирзиёев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилди

Афғон расмийлари Тожикистонга ИШИДчилар Афғонистондан ўтмаганини маълум қилди

Тошкент вилоятида 39 йўловчиси бор автобуслар тўқнашиб кетди, қурбонлар бор

Меъда яра касаллиги ва уни олдини олиш

expo
Боглиш маколалар