Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Туркия Президенти Самарқандга ташриф буюрди
18-11-2016 09:41 0 702 Рейтинг2 Чоп этиш

Туркия Президенти Самарқандга ташриф буюрди

Туркия Президенти Самарқандга ташриф буюрди

Режеп Таййип Эрдўғон/
Фото: tccb.gov.tr
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Самарқандга ташриф билан келди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 17 ноябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, дея хабар қилди ЎзА. Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрга мўлжалланган. Туркия Президенти Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон учрашуви чоғида Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Туркия раҳбари сайти маълумотларига кўра. Унга бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилмоқда.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар