Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш мажбурияти юкланди
03-11-2016 14:17 0 903 Рейтинг2 Чоп этиш

Давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш мажбурияти юкланди

Давлат органлари раҳбарларига ҳар куни эрталаб фуқароларни шахсан қабул қилиш мажбурияти юкланди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 27 октябрь куни вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида қарор (pdf) чиқарди, деб ёзади «Газета.uz».

Ҳужжатда келтирилган статистикага кўра, 2016 йилнинг 9 ойида республикадаги барча давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 338,2 мингта мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга кўпайган. Шу жумладан, Вазирлар Маҳкамасида мурожаатлар сони — 16,3 мингтани, вилоят ҳокимликларида — 50 мингтани, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида — 200,8 мингтани ҳамда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқарув органларида — 71,2 мингтани ташкил этган.

Ҳудудлар кесими бўйича жисмоний ва юридик шахслардан энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳар (14,8 мингта ёки 29,9%), Тошкент (5,9 мингта, 12%), Самарқанд (4,1 мингта, 8,3%), Андижон (3,5 мингта, 7,2%), Наманган (3,3 мингта, 6,8%), Қашқадарё (2,8 мингта, 5,7%) ва Сурхондарё (2,7 мингта, 5,6%) вилоятлари ҳокимликларига тушган.

Таъкидланишича, маҳаллий ҳокимликлар, вазирликлар ва идораларда мурожаатларни кўриб чиқишнинг аҳволини ўрганиш натижалари жойларда жиддий муаммолар мавжудлигини, уларнинг ечимлари ўз вақтида топилмаганлиги, бу масалага раҳбарлар томонидан панжа орасидан қаралаётганлиги ҳамда масъулиятсизлик ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўйилганлигини кўрсатди.

2016 йил 24 сентябрдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлар томонидан Бош вазир электрон қабулхонасига республиканинг барча ҳудудларидан жами 77,1 мингта мурожаат келиб тушган. Уларнинг 20,9 мингтаси вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари томонидан кўриб чиқиш жараёнида, 33 мингтаси ижрога юборилган, 23,2 мингтаси ҳал этилган.

«Қисқа муддатда электрон қабулхонага кўп сонли мурожаатларнинг келиб тушиши жойлардаги, айниқса шаҳар ва туман миқёсидаги мутасадди раҳбарлар халқнинг таклиф ва муаммолари билан қизиқмаслигини, аксарият ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига эътиборсиз эканлигини кўрсатди», — дейилади қарорда.

Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларини сўзсиз ва ўз вақтида бажариш Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг асосий вазифаларидан бири деб ҳисобланиши ҳақида қарор қилди.

Барча давлат органларига аҳоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий қабулларни ташкил қилиш, жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан қайта кўриб чиқиш, уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида ҳал этиш, аҳоли билан ишлаш маданиятини ошириш юклатилди.
daryo.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*