Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва РФ меҳнат миграцияси масалаларини ҳал этади
03-11-2016 14:08 0 784 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон ва РФ меҳнат миграцияси масалаларини ҳал этади

Ўзбекистон ва РФ меҳнат миграцияси масалаларини ҳал этади

Меҳнат вазирлиги делегацияси Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштиришнинг такомиллашган механизмларини ўрнатиш учун РФга ташриф бурди.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини янада юқори ва сифатли даражага олиб чиқиш мақсадида Россияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ахборот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Ташриф Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастури тўғрисидаги қарорига мувофиқ тарзда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия иш берувчилари билан бевосита алоқаларини ўрнатиш ва олиб борилаётган ишларни фаоллаштириш мақсадида уюштирилди.

«Ҳамкорликнинг юқори ва сифатли даражаси фуқароларимизни Ташқи меҳнат масалалари агентлиги тармоғи бўйича Россия Федерацияси ҳудудида цивилизацион тарзда ишга жойлаштириш каби масалаларни ҳал этишни кўзда тутади», — қайд этилди агентлик хабарида.

Агентлик билан ҳамкорликда ишга жойлашиш Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудидаги ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши, ижтимоий-машиший шароитлар яратилишини таъминлайди ва кафолатлайди. Мустаҳкам чоралар қаторида меҳнат мигрантлари юзага келган масалалар бўйича зудлик билан жавоб олиши мумкин бўлган алоқа каналларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда кўп дуч келадиган муаммолардан бири РФ ҳудудларида маъмурий органлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ҳисобланади. Ташриф чоғида Москва, Санкт-Петербург, Красноярск, Кемерово ва Астрахань каби шаҳарларда Россия иш берувчилари билан ишчи музокараларни олиб бориш белгиланган.
Газета.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*