Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ЕХҲТ ДИИҲБдан президент сайловида 300га яқин кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда
03-11-2016 08:26 0 697 Рейтинг1 Чоп этиш

ЕХҲТ ДИИҲБдан президент сайловида 300га яқин кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда

ЕХҲТ ДИИҲБдан президент сайловида 300га яқин кузатувчи иштирок этиши кутилмоқда


2016 йилнинг 2 ноябрь куни соат 15.00да Тошкентда ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) раҳбари, сайлов бўйича халқаро кузатувчилар гуруҳи раҳбари Петер Тейлер, раҳбар ўринбосари Мария Лемос, ОАВ бўйича эксперт Инта Ласе ҳамда Ўзбекистондаги халқаро кузатувчиларни қўллаб-қувватлаш учун, Бюро маслаҳатчиси Улви Ахундлу ҳамда бир гуруҳ журналистлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Элчининг таъкидлашича, мазкур анжуман журналистлар учун дастлабкиси ҳисобланади. Тадбирда элчи иштирокчиларга кузатувчиларнинг асосий, узоқ муддатли, қисқа муддатли каби гуруҳларга бўлинишини ва биринчи бор Ўзбекистонга 250 кишидан иборат қисқа муддатли кузатувчилар келиши кутилаётганини таъкидлаб ўтди.

12 кишидан иборат асосий кузатувчилар гуруҳи турли давлатлардан бўлган ЕХҲТ вакиллари бўлиб, улар Тошкентда жойлашади.

Кузатувчиларни жалб этишга эса яқинда ўз фаолиятини якунлаб қайтган ЕХҲТнинг эҳтиёжларни баҳолаш миссияси хулосаси асос бўлган.

Шунингдек, кузатувчиларнинг вазифаси фақат сайлов жараёнини кузатиш ва баҳо беришдан иборат бўлиб, уларнинг сайлов жараёнига ва унинг якунларига ҳеч қандай аралашувига йўл қўйилмаслигини айтиб ўтди.

Кузатув якунларининг дастлабкиси сайлов бўлиб ўтган куннинг эртасига маълум қилиниши ва асосий якунлари сайлов ўтгандан сўнг 8 ҳафта давомида тайёрланиши маълум қилинди. Асосий якуний ҳужжатда сайлов якунлари юзасидан хулосалар, таклиф ва тавсиялар ўрин олади. Ушбу таклиф тавсияларни қабул қилиш ёки қилмаслик сайлов бўлиб ўтган давлатнинг ўзига ҳавола эканлиги таъкидланди.

Кузатувлар ЕХҲТнинг сайлов бўйича принциплари, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувларнинг ижроси, сайлов қонунчилиги, миллий сайлов қонунчилиги талабларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Бўлиб ўтган савол-жавоблар давомида маълум бўлдики, узоқ муддатли кузатувчилар Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий бўлинишидан келиб чиқиб ҳар бир ҳудудга 2 кишидан белгиланган бўлиб, жами 28 кузатувчидан иборат бўлади. Қисқа муддатли, яъни овоз бериш куни келиши кутилаётган кузатувчилар эса 250 кишидан иборат бўлиб, улар ташкил этилган 9 мингдан ортиқ сайлов участкаларини қамраб олиш имкониятидан келиб чиқиб белгиланган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтишимимз мумкинки, 2015 йилги прездент сайловида 22 нафар (фақат асосий кузатувчилар) кузатувчи жалб этилган бўлса, 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтадиган президент сайловида 290 нафар кузатувчи сайлов жараёнларини кузатишда қатнашиши, Европа ҳамжамияти томонидан Ўзбекистондаги демократик жараёнларга қизиқиш ортганлигидан далолат беради деб ўйлаймиз.
Б.Шамсутдинов
Sharh.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар