Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Президент Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазирини қабул қилди
18-08-2016 09:46 0 741 Рейтинг1 Чоп этиш

Президент Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазирини қабул қилди

Президент Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазирини қабул қилди

Ислом Каримов Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сукни қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 17 август куни Оқсаройда Корея Республикаси давлат бошқаруви ва ички ишлар вазири Хон Юн Сукни қабул қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ислом Каримов ушбу ташриф ўзаро манфаатли ҳамкорликни, айниқса, давлат бошқарувини янада такомиллаштириш ва «Электрон ҳукумат"ни жорий этиш соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди.

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Жанубий Кореянинг техник кўмагида Ўзбекистон Республикасида «Электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш, ушбу соҳа мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. «Электрон ҳукумат» тизими ҳамда мамлакатимиз иқтисодиётининг реал сектори учун ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш борасида «LG CNS Ўзбекистон» қўшма корхонаси фаолият юритмоқда.

Хон Юн Сук Корея Республикаси Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.
газета.уз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар