Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Пойтахтимизда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди
11-08-2016 10:35 0 729 Рейтинг1 Чоп этиш

Пойтахтимизда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди

Залда таралаётган қўшиқ Ватанни, тинч ва осойишта кунларимизни қадрлашга ундайди, кўнгилларда бахтиёр ва саодатли кунларимиз, фарзандларимиз истиқболи учун шукроналик туйғусини янада жўш урдиради...

Пойтахтимизда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди


Истиқлолимизнинг 25 йиллигига бағишланган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови мустақиллигимиз ҳақидаги энг сара қўшиқларни аниқлаш имконини бермоқда.

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида ўтказилган мазкур танловнинг мамлакат босқичида табаррук диёримизни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, ҳакамлар ҳайъати раиси Р.Абдуллаев, Ўзбекистон халқ шоири И.Мирзаалиев ва бошқалар энг улуғ, энг азиз айём арафасида анъанавий ўтказиб келинаётган «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танлови ёшларда Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, буюк аждодларимиздан фахрланиш, уларга муносиблик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришдек мақсадга йўналтирилганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорида «Ягонасан, муқаддас Ватан!» кўрик-танловини юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Бастакорлар, Ёзувчилар уюшмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур танлов жонажон юртимизни мадҳ этувчи янги-янги қўшиқларни яратишда, мусиқа санъатини янада равнақ топтириш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларда эзгу фазилатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу йилги танлов “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ўтказилиб, унга тақдим этилган қўшиқларда озод ва обод Ватанимиз, унинг кун сайин ортиб бораётган шон-шуҳрати, дориломон кунларимизни юксак пардаларда тараннум этувчи мусиқий асарларни халқимизга тақдим этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўшиқ байрамининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси тизимидаги саралаш босқичлари юксак савияда ўтказилиб, унда Ватанни тараннум этувчи юзлаб қўшиқлар санъат мухлислари эътиборига ҳавола этилди.

Фарғоналик ёш хонанда Сарвиноз Камолова мазкур танловда «Ватан» номли қўшиқ билан иштирок этмоқда.

– Ватан ҳақида куй яратиш, шеър ёзиш, қўшиқ куйлаш ижодкордан катта истеъдод, билим, маҳорат, алоҳида масъулиятни талаб этади, – дейди Сарвиноз. – Ушбу ижодий танлов биз – ёшларни юртга содиқлик, ундан чексиз фахрланиш руҳида тарбияламоқда. Барча ижод аҳлини янги-янги мусиқий асарлар яратишга илҳомлантирмоқда.

Кўрик-танловнинг якуний босқичи иштирокчилари ижросида янграган қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди.

Ғолиб ва совриндорлар Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида эълон қилинади.
uza.uz
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар