Домой Жамоатчилик Ёшлар ишлар агентлиги қошидаги “Олима қизлар клуби”

Ёшлар ишлар агентлиги қошидаги “Олима қизлар клуби”

0
16

28-сентабр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Олима қизлар клуби»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу тадбирда таниқли ва ўз ўрнига эга аёл спикерларимиз нутқ сўзлашди ва залда ўтирган барча қизларга ҳаётидаги мувоффақиятлари, касб йўлидаги паст-баландликлари билан бўлишиб жуда ҳам катта энергия ва мотивация беришди.

“Олима қизлар клуби” – 28 апрел 2024 йилда Нилуфар Маткаримова( Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент) томонидан ташкил этилган бўлиб, ижтимоий ва илмий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмоқчи ва шахший ривожланмоқчи бўлган аёл – қизларни қўллаб – қувватлайди. Айтиб ўтиш керак, ушбу клуб а’золари сони кундан кунга ортиб бормоқда, бу дегани клуб ўз вазифасини а’ло даражада бажармоқда.

Тадбиримизни  Бахронова Дилрабо – Филология фанлари доктори, профессор очиб берди ва бирдан зал мехрини қозона олди. Устозимиз Дилрабо Келдиёровна ўз йўли, ижоди ҳақида сўзлаб берди ва аёл – қизларимизга олтинга тенг маслахатлар бердилар. 3 нафар фарзанд онаси эканлигига қарамай, ҳар доим ол’га интилиб келаётган  устозимиз Дилрабо Бахроновага ҳавас қилсак арзийди. Ма’лумот ўрнида айтиб ўтиш керак, Дилрабо Бахронова томонидан Ўзбекистонда биринчи бор Испан луғати ўзбек тилига таржима қилинган.

Кейинги спикеримиз, гўзал ва мастункор — Гулчеҳра Ашурова – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил изланувчиси. Устозимиз жуда ҳам шиддатли, ўзига ишонган, ўз ўрнига эга аёл эканлигини яққол гувоҳи бўлдик. Гулшеҳра Ашурова нутқи давомида аёл – қизларимизга жуда катта мотивация, куч ва энергия берди десам адашмаган бўламан. Мувоффақиятлар ва ҳаёт йўлидаги қийинчиликларини зал билан бўшилиб, ва шу билан бирга тўгри хулоса қилиш кераклигини та’кидлаб  барчани меҳрини қозонди.

Сўз Нилуфар Маткаримова – Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, “Олима қизлар” клуби асосчисига берилди. Устозимиз бирдан аёл – қизларимизни эътиборини ўзига қарата олди. Нутқи давомида Нилуфар Маткаримова Ўзбекистонда ёшларга қилинаётган эътибор, шарт –шаройитларни такидлаб ўтдилар. Шу ўринда таъкидлаш керак, “Олима қизлар” клубида бўлаётган барча янгиликларни ҳам четда қолдирмади. Ушбу клубга а’зо бўлган барчани табриклаб, аёл – қизларга ўз мақсадлари сари интилишига бардавом бўлишини тилаб қолдилар.

Тадбиримизнинг кулминациён нуқтаси – Маҳлиё Тожиева – Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори билан бошланди. Жуда ҳам мафтункор, юзидан кулги аримайдиган спикеримиз зал меҳрини бирдан қозонди. Маҳлиё Тожиева бошқалар қатори босиб ўтган йўлини, шу йўлидаги паст – баландликларни такидлаб ўтиб, аёл – қизларимизга энергия, ишонч бағишладилар. 40 дан ортиқ мақолалар муаллифи, “Аёл учун” платформаси асосчиси, аёлларни ривожлантириш бўйича эксперт – Маҳлиё Тожиевага ҳавас қилсак арзийди.

Навбатдаги сўз – Умида Сангирова – Иқтисодиёт фанлари докторига берилди. Устозимиз ҳозирги кунда ўзи ишлаётган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтидаги аёл — қизлари мувоффақиятлари ва ушбу статистика билан бўлишди. Қизиқарли ма’лумотлар залда ўтирган барчага фойдали бўлди.

Айтиб ўтиш керак, ушбу йиғилишда Самарқанддан меҳмонимиз ҳам иштирок этдилар ва нутқи давомида барчани э’тиборини тортди.

Тақбир сўнгида барча қатнашган спикерларимиз Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган Ташаккурномалар ва совғалар билан тақдирланди.

Malika Nuraliyeva,

                                         Lomonosov nomidagi Moskva Davlat Universiteti 2-bosqich talabasi

НЕТ КОММЕНТАРИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь