35.8 C
Узбекистан
Среда, 18 июня, 2025

2017–2024 йиллар таҳлили: Ўзбекистон экспорти технологик жиҳатдан мураккаблашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан UNCTAD методологияси асосида Ўзбекистоннинг 2017–2024 йиллардаги экспорти таркибининг технологик мураккаблиги таҳлил қилинди.

UNCTAD методологиясига кўра, экспорт маҳсулотлари технологик мураккаблиги ва қайта ишланиш даражасига қараб қуйидаги 6 та тоифага ажратилади:

  1. Паст технологияли маҳсулотлар (матолар, тайёр кийим-кечаклар, пластмасса буюмлар, мебель, чарм ва ёғоч маҳсулотлари);
  2. Ўрта технологияли маҳсулотлар (кимё саноати, полимерлар, ўғитлар, двигателлар, машиналар, маиший техника, автокомпонентлар ва қишлоқ хўжалиги техникалари);
  3. Юқори технологияли маҳсулотлар (электроника, электротехника, тиббий ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, аэрокосмик техника ва ўлчов асбоблари);
  4. Қайта ишланган ресурсга асосланган маҳсулотлар (ўсимлик ёғи, тамаки маҳсулотлари, шарбатлар, ёғочдан тайёрланган буюмлар, руда, нефть маҳсулотлари, кимёвий хомашё ва металлар);
  5. Хомашё маҳсулотлари (пахта толаси, хом нефть, табиий газ, тозаланмаган рудалар, сабзавотлар, мевалар, олтин ва бошқа ер ости бойликлари);
  6. Таснифланмаган маҳсулотлар (махсус мақсадли товарлар, олтин (номонетар), хизматлар, электр энергияси, ёки ҳарбий маҳсулотлар).

Экспорт таркибининг технологик мураккаблиги таҳлили натижалари:
Хомашё маҳсулотлари улуши 2 баробарга қисқарди. 2017-йилда хомашё маҳсулотларининг экспортдаги улуши 36,3% ни ташкил қилган бўлса, 2024-йилда бу кўрсаткич 17,3% гача пасайди. 2024-йилда хомашё маҳсулотлари экспорти таркибида етакчи ўринларни мис (30,96%), сабзавотлар (18,6%), мева ва ёнғоқлар (15,8%), табиий газ (13,16%) ҳамда кумуш, платина ва бошқа қимматбаҳо металлар (5,7%) эгаллади.
Табиий ресурслардан қайта ишланган маҳсулотлар улуши 2 баробарга ошди. 2017-йилда бу тоифа экспортда 3,9% улушга эга бўлган бўлса, 2024-йилга келиб 8,4% га етди. Етакчи ўринларни нефт ёки битумли минераллар (31,0%), буғдой уни ва меслин уни(19, 2%), қайта ишланган тамаки маҳсулотлари (4,3%), қурилиш материаллари (3,7%) ва қолдиқ нефт маҳсулотлари (3,5%) эгаллади.
Паст технологияли маҳсулотларнинг экспортдаги улуши 14,2 фоиздан 17,1% гача ўсган ва таркиби ҳам сезиларли даражада мураккаблашган. Асосий улушни тўқимачилик ипи (37,1%), тўқимачилик маҳсулотларидан тайёр кийим-кечаклар (13,1%), трикотаж ва тўқилган матолар (8,1%), тайёр тўқимачилик буюмлари (6,3%), пахта матолари (4,4%) эгаллади.
Ўрта технологияли маҳсулотлар экспортининг умумий улуши барқарор 8 фоиз атрофида сақланиб турибди ва таркиби мураккаблашмоқда. Асосий улушни ўғитлар (19,1%) ва автомобиль қисмлари ва эҳтиёт қисмлар (18,6%), полиэтилен (12,3%), ички ёнув двигателлари (8,8%) ва маиший техника (6,7%) эгаллади.
Юқори технологияли маҳсулотларнинг умумий товарлар экспортидаги улуши 2017-йилдаги 0,5% дан 2024-йилга келиб 1,5% га етди, ўсиш эса 3 баробарни ташкил этди. Асосий улушни телевизорлар ва телевизион қурилмалар (14,6%), айланувчи электр ускуналар (14,2%), электр жиҳозлари ва аппаратуралари (10,8%) ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарувчи машиналар ва уларнинг қисмлари (9,7%) эгаллади.

Ўзбекистон Республикасининг 2017–2024 йиллардаги экспорт таркиби таҳлили экспортнинг технологик таркиби сифат жиҳатидан мураккаблашаётганлигини, хомашё экспортидан тайёр маҳсулотларга ўтиш жадаллашаётганлигини, паст ва ўрта технологияли маҳсулотлар таркибида чуқур қайта ишлаш кучаяётганлигини, юқори технологияли маҳсулотлар экспорти барқарор ўсаётганлигини кўрсатмоқда. Экспортнинг технологик таркибида рўй бераётган ижобий силжишлар — бу мамлакат саноат салоҳиятининг ортиб бораётгани ва халқаро бозорда рақобатбардошликнинг кучайиб бораётганидан далолат беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу...

Больше похожих статей

×