35.4 C
Узбекистан
Пятница, 13 июня, 2025

Хотин-қизларни оилавий зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасидаги  муҳим ислоҳотлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,620участниковПодписаться
- Advertisement -

 Маълумки, жамиятимизда кўпчилик аёлларимиз оилавий зўравонликларнинг жабрланувчиси, ҳам қурбонидир. Бу тазйиқлар ва зўравонликлар асосий айбдори аёлнинг ёлғиз турмуш ўртоғи дейишимиз хатó бўлади,бизнингча, сабаби жамиятимизда учинчи шахсларнинг аралашуви , яъниким турмуш ўртоғининг қон-қариндошлари  томонидан ҳам мутассил равишда аёлларга нисбатан тур хил кўринишдаги тазйиқлар, руҳий босимлар ўтказиб бориш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Бу дегани оилавий зўравонликларнинг сабабчиси бир эмас, балки бир неча кишиларни ташкил этишини назарда тутади. Ҳаттоки, биргина “ҳимоя ордери” ининг ўзи бу тазйиқлардан ҳимоя қилишга ожизлик қилиб қолди.

Шубҳасиз бу энг аввало аёлларнинг ҳам жисмий, ҳам руҳий саломатлигига путур етказиб, кейинги ўринларда эса улар учун аёллик,  шаъни -қадр қиммати деган нозик тушунчаларнинг аҳамияти йўқолишига сабаб бўлмоқда. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эса мамлакатимизда бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда, хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан 2023-йилда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу йўналишдаги ислоҳотларни мустаҳкамлаш йўлидаги дадил қадам бўлди дейишимиз мумкин. Қонун билан Жиноят кодексига оилавий (маиший) зўравонлик учун жавобгарлик доирасини мустаҳкамлаб қўйилди. Жабрланувчилар доираси сифатида хотин     ( эр) , собиқ хотини (собиқ эри), бир рўзғор остида яшаётган шахс ёки умумий фарзандга эга шахс деб топилди. Бу турдаги жиноятлар учун санкция чоралари ҳам кучайтирилди. Энди Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Хаbar.uz интернет ахборот хизматининг берган маълумотига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда 9000 нафар шахс оилавий зўравонлик бўйича жазоланиб, шулардан 203 нафари жиноий жавобгарликка , 8928 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди. Мазкур рақамларни 2024-йил билан солиштирсак, 2024-йил биринчи чорагида судлар томонидан 4477 нафар шахс оилавий зўравонлик моддалари бўйича айбланган бўлиб, МЖТК нинг 592 – моддасининг ўзи бўйича 4343 нафар шахс  маъмурий жавобгарликка тортилган, ва улардан 2344 нафари жаримага тортилиб, қолган 1999 нафарига эса маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган.  Такрор ва оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган оилваий (маиший) зўравонлик йчун 134 нафар шахс Жиноят кодексининг 1261-моддаси билан судланиб, шулардан 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. Рақамлардан шуни таҳлил қилиш мумкинки, жавобгарлик масаласи қонунчилик билан мустаҳкамлаб қўйилиши, оилавий маиший зўравонликлар билан боғлиқ жиноятларнинг сони камайишда ўз самарасини кўрсатмоқда.

Яна бир аҳамиятга молик ўзгаришлардан бири, давлатимиз Раҳбари томонидан 2025 -йил 9-апрел санасида оилваий(маиший) зўравонликка учраган шахслар учун судлар томонидан белгиланадиган “ярашув муддатини” бекор қилиувчи муҳим қонунчилик ҳужжати имзоланганидир. Мазкур ўзгариш зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун анча енгиллик берди десак адашмаймиз. Илгари судлар томонидан қўлланилган ярашув муддати туфайли, ярашув кутилган натижа бермай, аёллар то ўша муддат якунлангунига қадар кутишга ва бу муддат мобайнида турли хил оилвий тазйиқларга чидашга мажбур бўларди. Бундан буён эса зўравонлик жабрланувчиси бўлган аёллар ярашув муддатисиз суд томонидан ажраштириб юборилади. Энди улар кутишга мажбур эмас.  Бу борада Фуқаролик протсессуал кодекси, Оила кодекси ва бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш чоралари кўрилмоқда.

Шубҳасиз, Ўзбекистон Республикасида аёллар ва хотин қизларнинг ҳуқуқаларини ҳимоя қилишга доир ислоҳотларнинг  янада такомиллаштирилиши, уларнинг жамиятдаги ролини ошириш борасида қилинаётган сай-ҳаракатлар, мумкин қадар уларга яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар қисқа қилиб айтганда, буларнинг барчаси мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашда   юксак марраларга эришишимиз йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик нафақат уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этади, балки жамиятнинг соғлом ривожланишига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатларга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Зўравонликка қарши муросасизлик, қонунчиликни такомиллаштириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ҳамда аёлларни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали биз инсонийлик, тенглик ва адолат тамойилларига асосланган жамиятни барпо эта оламиз. Шундай экан, ҳар бир фуқаро, давлат ва нодавлат ташкилотлари бу йўлда фаол иштирок этиши зарур. Хотин-қизларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш – бу келажак авлодга муносиб ҳаёт яратишнинг кафолатидир.

Райхона Ҳомидова

Мирзо Улуғбек тумани

юридик хизмат кўрсатиш маркази

бош юрисконсулти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 110 мингта уй бузиладими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бу хабарлар...

Больше похожих статей

×