35.8 C
Узбекистан
Среда, 18 июня, 2025

NEER ва REER индекслари: ташқи савдога қандай таъсир кўрсатади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2025-йилнинг январь-апрель ойлари учун номинал (NEER) ва реал самарали алмашув курси (REER) индекслари ҳисоблаб чиқилди.

Изоҳ: NEER ва REER индексларини ҳисоблашда савдо ҳамкорларимиз сифатида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида 83 фоиз (2024) ҳиссага эга бўлган 20 та мамлакат, базавий давр сифатида 2019-йилнинг январь ойи танлаб олинди.

2025-йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистонда реал самарали алмашув курси индекси пасайди. Хусусан, 2025-йилнинг апрель ойига келиб, REER индекси 2024-йилнинг декабрь ойидагига нисбатан 6,2 бандга (111,4 дан 105,2 га) пасайди. Бунда, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси ўзгариши таъсири -6,3 банд бўлган бўлса, инфляциянинг таъсири +0,1 бандни ташкил этди.

Шунингдек, мазкур даврда NEER индекси 5,4 бандга пасайди ва 94,1 дан 88,7 гача тушди.

Изоҳ: Иқтисодиётда реал самарали алмашув курсининг пасайиши, бошқа омиллар ўзгармас, деб қаралганда, экспорт нархларининг арзонлашиши ва импорт нархларининг қимматлашишига олиб келиши мумкин.

2025-йилнинг январь-апрель ойларида REER индексининг пасайишига таъсир этувчи муҳим омиллар сифатида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан қадрсизланганлиги, Россия рубли ва Қозоғистон тенгеси қадри ошганлиги ҳамда Хитой юани қадрсизланиши сўмнинг қадрсизланишидан паст бўлганлигини келтириш мумкин.

Маълумот учун: 2025-йилнинг апрель ойида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан номинал курси 2024-йил декабридагига нисбатан 0,5 фоизга қадрсизланган бўлса, Россия рубли 20 фоизга, Қозоғистон тенгеси 1,1 фоизга қимматлашди. Хитой юани эса ушбу даврда 0,1 фоизга қадрсизланди. Номинал курс омилининг REER индексига таъсири -6,3 бандни ташкил этди.

Шунингдек, 2024-йилда Ўзбекистондаги нархлар даражаси динамикаси ва асосий савдо ҳамкорларимиздаги макроиқтисодий тенденциялар орасида фарқларнинг юзага келиши REER индексининг бироз яхшиланишига таъсир ўтказди.

Маълумот учун: 2025-йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ойлик инфляция даражаси 0,7 фоизни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсаткич Россияда 0,4 фоизга, Қозоғистонда 1,2 фоизга ва Хитойда 0,1 фоизга тенг бўлди. Инфляция омилининг REER индексига таъсири +0,1 бандни ташкил этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда суд раиси автоҳалокатда вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Самарқанд вилояти фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу...

Больше похожих статей

×