7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Баскетбол федерацияси томонидан жами 489 млн сўм талон-тарож қилингани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Прокуратура органлари томонидан спортни ривожлантиришга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан тизимли назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Баскетбол федерацияси ижрочи директори Ю.С. ишлар бошқарувчиси С.И. билан жиноий тил бириктириб, С.И.нинг онаси ва укаси номига “С.А.Г.” МЧЖ ташкил қилган. Сўнг спортчилар соғлиғини мониторинг қилишга мўлжалланган 2 дона аслида етказиб берилмаган махсус ускуналар учун федерациядан 197 млн сўм маблағни жамият ҳисобига ўтказиб, талон-торож қилган.

Шунингдек, федерациянинг 1-вице президенти Х.Г. федерацияга тегишли бўлган корпоратив пластик картадан ноқонуний равишда шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўм маблағни ечиб олиб, ўзлаштирган.

Бундан ташқари, юқоридаги мансабдор шахслар томонидан федерацияга гўёки ҳомийларни жалб қилиш хизматларини кўрсатиш ҳақида сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн сўм маблағи шахсий эҳтиёжлар учун сарфлаб юборилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилди ва суднинг ҳукми билан айбдорларга тегишли жазо чоралари қўлланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×