Теледебат тўғрисида дастлабки фикрлар

0
123

Мана кўпчиликни қизиқтирган  Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасидаги баҳс-мунозараларни “Ўзбекистон24” телеканали орқали кузатдим. Бу ҳақда кўп гапириш, турли хил фикрларни айтиш мумкин. Лекин мен ижобий ёндашувчи сифатида, ўзимга ёққан айрим жиҳатлари бўйича фикрларимни айтмоқчи эдим:

Биринчидан, теледебат ноодатий ҳолда биринчи қадам сифатида янги форматда ташкил этилди. Шунга гувоҳ  бўлдимки, номзодларнинг вакиллари  аҳолини қизиқтираётган долбзарб  масалаларга нисбатан ўзларининг ёндашув ва позицияси борлигини кўрсатди;

Иккинчидан,  тортишувларда партиялар вакилларининг бир-бирига нисбатан қарама-қарши таклифларни илгари суруши  ҳамда эътироз билдирган  ҳолатлари  бўлса ҳам, улар  баҳсларда умумий мақсад бирлигини намойиш этишди.

Учинчидан, нарх-наво, ташқи қарз ва  мамлакатдаги монополия ҳақидаги баҳслар қизиқарали бўлди.

Фарход ПРИМОВ,

юридик фанлар бўйича

фалсафа доктори, доцент.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь