Мана кўпчиликни қизиқтирган Президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасидаги баҳс-мунозараларни “Ўзбекистон24” телеканали орқали кузатдим. Бу ҳақда кўп гапириш, турли хил фикрларни айтиш мумкин. Лекин мен ижобий ёндашувчи сифатида, ўзимга ёққан айрим жиҳатлари бўйича фикрларимни айтмоқчи эдим:
Биринчидан, теледебат ноодатий ҳолда биринчи қадам сифатида янги форматда ташкил этилди. Шунга гувоҳ бўлдимки, номзодларнинг вакиллари аҳолини қизиқтираётган долбзарб масалаларга нисбатан ўзларининг ёндашув ва позицияси борлигини кўрсатди;
Иккинчидан, тортишувларда партиялар вакилларининг бир-бирига нисбатан қарама-қарши таклифларни илгари суруши ҳамда эътироз билдирган ҳолатлари бўлса ҳам, улар баҳсларда умумий мақсад бирлигини намойиш этишди.
Учинчидан, нарх-наво, ташқи қарз ва мамлакатдаги монополия ҳақидаги баҳслар қизиқарали бўлди.
Фарход ПРИМОВ,
юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори, доцент.