17.8 C
Узбекистан
Среда, 2 апреля, 2025

БАА банклари Хитой электр маҳсулотлари учун Россиядан тўловларни блокировка қилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,380участниковПодписаться
- Advertisement -

“Коммерсант” газетасининг ёзишича, блокировка қилиш ҳолатлари техника Бирлашган Араб Амирликлари орқали эмас, тўғридан-тўғри Россия Федерациясига етказилган ҳолатларда содир бўлмоқда, деб ёзади DW.

Нашр манбасининг қайд этишича, илгари Россия компаниялари БАА дан Хитойга электроника маҳсулотлари учун тўловларни амалга ошириш мақсадида фойдаланган. Тўловларни амалга ошириш учун комиссия фақат 1-3% ни ташкил қилган. Бироқ банклар АҚШнинг иккиламчи санкциялари таҳдиди туфайли транзакцияларни рад этишни бошлади.

“Бештау” электроника ишлаб чиқарувчиси бош директори Олег Осиповнинг сўзларига кўра, блокировкалар Хитой банклари томонидан бошланган. Шу тарзда, улар Дубай ташкилотларидан ўзларига келиб тушган маблағлар, шунингдек, божхона декларацияси тўғрисидаги маълумотларни сўрашни бошладилар, дея аниқлик киритади у.

Владимир Путин Хитойга ташрифи чоғида томонлар, жумладан, Хитой банклари орқали тўловларни кечиктириш масаласини муҳокама қилишганди. Reuters агентлигига кўра, молия секторида Пекин ҳудудий банкларни фаолроқ ишга сола бошлаган, бу эса Вашингтон учун назорат қилиш қийинроқдир. Куздан бошлаб эса Россия Федерацияси ва Хитой ўртасида, айниқса, қишлоқ хўжалигида бартер алмашинуви ўрнатилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон бўйлаб белгиланган ҳудудлар 300 тоннадан ортиқ чиқиндидан тозаланди

29-март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш...

Больше похожих статей

×