26.1 C
Узбекистан
Вторник, 22 апреля, 2025

Хитой дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғини ишга туширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги дунёдаги биринчи 10G кенг полосали интернет тармоғини ишга туширилди. Бу ҳақда «Mydrivers» портали хабар берди.

Қайд этилишича, «Huawei» компанияси ва «China Unicom» билан ҳамкорлигида ишга туширилган янгиланган тармоқ дунёдаги илк 50G PON технологияси асосида ишлайди. У орқали ҳар бир фойдаланувчи учун интернет тезлиги анъанавий гигабит даражасидан 10Г даражасигача оширилади. Яъни юклаб олиш — 9834 Мбит/с, узатиш — 1008 Mbit/с, кечикиш эса атиги 3 миллисекундни ташкил этади.

Синов давомида юклаш тезлиги сониясига 9834 Mbitʼни ташкил этган. Таъкидланишича, 8K форматдаги 90 гигабайтли филмни 72 сонияда юклаб олиш мумкин. Таққослаш учун, оддий гигабитли тармоқ бунинг учун тахминан 12 дақиқа вақт олади.

10G технологиясига ўтиш юқори ўтказувчанлик имконияти талаб қилинадиган сервислар учун шароит яратади. Гап 8K формартдаги видеолар оқими, булутли платформалар, шунингдек, қўшимча ва виртуал реалликлар ҳақида кетмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×