37.4 C
Узбекистан
Среда, 26 июня, 2024

Қозоғистон чигирткаларга қарши курашиш учун самолётлар жалб қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,470участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида чигирткаларга қарши курашга 70 та техника, тўртта самолёт жалб қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Қозоғистоннинг Туркистон, Ақтўбе ва Қўстанай вилоятларидаги катта ҳудудга чигирткалар тарқалган. Мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин бу ҳужумни ”мисли кўрилмаган ҳолат“ дея баҳолади. Шунингдек, Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларига ҳам чигиртка тўдалари ёпирилган. 

Бухоро вилоятида чигирткалар ҳужуми юз берди. Ромитан туманидан ўтувчи А-380 Бухоро—Хоразм автомобил йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида чигирткалар ҳужум қилгани акс этган видеолар тарқалди.


Видеоларда тахминан 5-8 см катталикдаги чигирткаларнинг автомобил йўлида тўда-тўда бўлиб учаётгани, ҳудудда жойлашган бинолар деворларини тўлиқ қоплаб олганлигини кўриш мумкин.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг изоҳ беришича, Газли массивида кимёвий кураш тадбирлари олиб борилиб, ҳозирда зарарли ҳашаротнинг тарқалиш хавфи бартараф этилган.

Қозоғистон ҳукуматининг маълум қилишича, Туркистон вилоятида жами 310 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги аниқланган. Ақтўбе вилоятнинг 12 туманида 281 минг гектар ерга ишлов берилган. Қўстанай вилоятининг 5 туманида 29,4 минг гектар майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган.

“Биз ҳеч қачон бу йилгидек катта чигирткалар тўдасининг тарқалишига дуч келмагандик. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Давлат назорат қўмитасига барча процессуал масалаларни зудлик билан якунлаб, керакли техникаларни зарур бўлган ҳудудларга жўнатишни топшираман. Тиғиз пайтларда ҳафтасига икки марта штаб йиғилишлари ўтказамиз”, — дея хулоса қилган Серик Жумангарин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ОТМга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовларида иштирок этиш учун 894 279...

Больше похожих статей

×