Туркманистонда Республика Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирокида 29 июнь куни мамлакатнинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов номи билан аталган ва унинг ташаббуси билан қурилган мамлакатдаги биринчи “ақлли шаҳар” Аркадағнинг очилиши шарафига тантанали тадбирлар бошланди. Бу ҳақда мамлакат расмий ОАВси хабар берди.
Маросим иштирокчилари дастлаб Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Ахалтеке отининг қиёфаси ўртасида жойлашган Охан ҳайкали ёнига йиғилди. Ёдгорлик ёнидаги майдонда хореографик жамоалар чиқиш қилди, бу ерда фавворалар фойдаланишга топширилди.
Шундан сўнг давлат раҳбари ва меҳмонлар Аркадағнинг бош майдонига йўл олишди ва у ерда тантанали руҳда, давлат мадҳияси садолари остида Туркманистон байроғини кўтариб, Аркадаг монументини очдилар.
Манба: Darakchi.uz