Олимлар иккинчи қон гуруҳига эга бўлган одамлар биринчи гуруҳдаги беморларга қараганда коронавирус билан касалланишга кўпроқ мойил эканлигини аниқладилар.
Биринчи ва иккинчи қон гуруҳлари ҳужайралари билан лаборатория тажрибалари давомида Гарвард тиббиёт мактаби тадқиқотчилари COVID-19 асосан иккинчи гуруҳ ҳужайраларини юқтирган деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, SARS-CoV-2 иккинчи қон гуруҳига эга бўлган ҳужайралар юзасидаги оқсилларга кўпроқ яқинроқ бўлиб, бу унинг организмга тезроқ кириб боришига имкон беради. Олимлар вируснинг ҳужайралар юзасида оқсилларни аниқлашига тўсқинлик қилувчи оқсил қўшганда, иккинчи қон гуруҳининг ҳужайралари COVID-19 нинг кириб келишидан ҳимояланган.