Хитойнинг жосуслик шарлари дастурининг янги далиллари, жумладан, Япония ва Тайван устидан парвозлар Панорама томонидан фош этилди.
Япония ўз ҳудуди устидан ҳаво шарлари учиб кетганини тасдиқлади ва келажакда уларни уриб туширишга тайёрлигини билдирди. Хитой тақдим этган далилларга бевосита мурожаат қилмади. AҚШ-Хитой муносабатлари шу йил бошида Хитойнинг жосуслик шари AҚШ қирғоқларида уриб туширилгандан сўнг кескинлашган эди.
Хитой январ ойи охирида AҚШнинг шимоли-ғарбий қисмида кўрилган ҳаво шарининг фуқаролик дирижабл бўлиб, метеорология каби илмий тадқиқотлар учун фойдаланилгани ва бу кутилмаган ва алоҳида ҳодиса бўлганини даъво қилди.
Марказий разведка бошқармасининг Шарқий Осиё бўйича собиқ таҳлилчиси Жон Калвер Панорама нашрига бу “бир марталик эмас, балки камида беш йил давом этган саъй-ҳаракатлар” эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой шарлари «узоқ масофали миссиялар учун махсус ишлаб чиқилган» ва баъзилари «ер юзини айланиб чиқишган».