25.1 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Эфиопияда мусулмонларнинг намойишидан сўнг масжидларни бузиш тўхтатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Эфиопияда маҳаллий ҳукумат янги шаҳар қурилиши учун масжидларни бузишни тўхтатиб, шаҳарни режалаштиришда мусулмон гуруҳлари билан ҳамкорлик қилишга ваъда берди.

Аддис Стандард нашрининг хабарига кўра, Эфиопия Исломий Ишлар Олий Кенгаши раиси Ҳожи Иброҳим Туфа Оромия штати президенти Шемелис Абдисса билан минтақада намойишлар ўтказилишига сабаб бўлган масжидларни бузиш масаласини муҳокама қилган.

Тахминан 5 соат давом этган йиғилишда мусулмон вакиллари содир бўлган воқеадан чуқур қайғуда эканликларини билдириб, намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари томонидан нишонга олинишини танқид қилдилар.

Абдисса сўнгги 2 ҳафта ичида ҳаётдан кўз юмганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва аввалдан етарли маълумот берилмагани учун хато қилганликларини тан олди.

Пойтахт Аддис Абеба ташқарисида барпо этиладиган Шеггер номли шаҳарнинг диний қадриятларга, жумладан, Исломга мос равишда барпо этилишини тилга олган Абдисса, шаҳарда замонавий масжидлар қуришни исташини айтди.

Мусулмонлар яшайдиган ҳудудларда бундан буён вайронагарчиликлар бўлмайди, деб ваъда берар экан, давлат раҳбари шаҳарсозлик ишларига мусулмон вакиллари ҳам киритилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 2 ҳафта ичида Эфиопияда 20 га яқин масжид бузиб ташланганидан кейин бошланган намойишларда камида 3 киши ҳалок бўлди, кўплаб иштирокчилар тан жароҳати олди.

Эфиопия ҳукумати март ойида Шеггер номли янги шаҳарни барпо этиб, ноқонуний ва қонуний тузилмаларни экспроприация қилиш (мажбурий тарзда тортиб олиш) орқали бузишни бошлаган эди.

Оромия штати ҳукумати бузилишлар фақат ноқонуний тузилмаларни ўз ичига олганини ва бу жараён мамлакат конституцияси ҳамда қонунларга зид эмаслигини таъкидлади.

Яқин кунларда ушбу воқелар ва уларнинг ортида турган омиллар ҳақида батафсил мақолани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×