- Advertisement -
Колумбия президенти Густаво Петро 1 май куни ўрмонда ҳалокатга учраган авиаҳалокатдан кейин бедарак йўқолган тўрт нафар бола 40 кундан кейин тирик топилганини маълум қилди.
Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида ёзган, деб хабар бермоқда “Тренд”.
Дастлаб Соланодан Сан-Хосе дел Гуавиарега учаётган самолёт бортида етти киши бўлган. Ҳарбийлар 15 май куни самолёт ва уч нафар катта ёшли йўловчиларнинг жасадини топган. Самолёт учувчиси узатган охирги хабарда двигателнинг носозлиги айтилган.