19.2 C
Узбекистан
Суббота, 4 мая, 2024
Домой Блог Страница 97

Тошкент давлат стоматология институти АҚШнинг Columbia University билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкент давлат стоматология институтига Columbia University декани, профессор Кристиан Столер ташриф буюрди.

Кристиан Столер институтнинг иқтидорли талабалари, ёш мутахассислари ва профессор – ўқитувчилари билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашув якунлари бўйича Тошкент давлат стоматология институтининг 30 нафар иқтидорли талабаси ва 10 нафар педагоги учун академик алмашинув дастури бўйича Columbia University малака оширишлари, шу билан бир қаторда, 5 нафар докторанти учун илмий йўналишлар бўйича стажировка ўтишлари бўйича келишувга эришилди.

АҚШнинг нуфузли Columbia University 1754 йилда ташкил этилган бўлиб, халқаро QS рейтингда 23 ўринни эгаллаб турибди. Университетда 17 та факультет, 3 та илмий тадқиқот институти, 4 та коллеж, 26 та кутубхона, 200 та илмий марказлар, 3 та клиника фаолият олиб бормоқда.

Университет битирувчилари орасида 84 нафар Нобел мукофоти лауреати, 100 нафардан ортиқ фан ва маданият арбоблари, 10 нафарга яқин давлат раҳбарлари етишиб чиққан.

Россиядан Ўзбекистонга қарийб 300 млн куб метр газ импорт қилинди

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиядан Ўзбекистонга қарийб 300 млн куб метр газ импорт қилинганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Самарқандда Верона Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар беради “spot.uz”.

Унга кўра, Россиядан Ўзбекистонга 7 октябрдан бошланган газ етказиб бериш жараёни тузилган мажбуриятлар доирасида амалга оширилмоқда.

“Газ келмоқда. „Газпром“ билан (имзоланган) барча шартнома мажбуриятлари бажарилмоқда. (Ўзбекистонга) аллақачон қарийб 300 млн (куб метр газ) етиб келган”, — деган вазир.

Бироқ, Мирзамаҳмудов Россия ва Туркманистондан импорт қилинган газ нархини конфиденциалликка таянган ҳолда ошкор қилмади, шунингдек, мамлакатнинг жорий ва келгуси йил учун Хитойга газ экспорти ҳажми бўйича прогнозларини ҳам маълум қилмаган.

Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгресси ўз ишини бошлади

Аввал хабар берганимиздек бугун Самарқандда «Ўзбекистон маданий мероси янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгресси ўз ишини бошлади.  

“Барчамизни яна “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси учраштирди. Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти мана етти йилдан бери самарали фаолият олиб бормоқда. Ҳар йилда бир марта бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот бериш ва келгусидаи режаларини белгилаш анъанага айланган.  

Сафимизга янги қўшилганлар учун шуни таъкидлашни истардимки, “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси ҳар жиҳатдан инновацион бўлиб, етти йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият кўрсатиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик сиёсати туфайли бошланган ушбу лойиҳа ўтмишда заминимизда яратилган, айни пайтда турли сабаблар туфайли ҳозирда чет элларда — йирик кутубхоналар, музейлар ва шахсий коллекцияларда сақлнаётган санъат ва маданият дурдоналари ҳақида маълумот тўплаш мақсадида ташкил қилинган. Бу эзгу ғоя мамлакатимиз ва хориждаги олимлар, халқаро ва жамоат ташкилотлари, ижтимоий масъулиятли бизнес вакиллари томонидан қўллаб-қувватланмоқда”, — дея таъкидлади Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов конференсиянинг очилиш маросимида.

Бир қатор миллий ва халқаро ҳамкор ташкилотчилар иштирокида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгрессда «Ўзбекистон маданий мероси» туркумидан 61–70 жилддан иборат 10 та янги китоб-альбом тақдим этилади. Озарбайжон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия (шу жумладан Татаристон), Туркиядаги Ўзбекистон маданий мероси тўпламларига бағишланган китоб-альбомлар шулар жумласидан. Эътиборли жиҳати,  ушбу тўплам китоблар кутубхоналарга бепул тақдим этилмоқда.

Конгресснинг илмий қисми 5 та халқаро конференциядан иборат бўлиб, уларда 120 га яқин илмий маърузалар тингланади. Унда «Мероснинг янги қирраларини кашф этиш: жаҳон тўпламларидаги ўзбек коллекциялари», «Бутунжаҳон жамияти лойиҳаларидан Шарқ қўлёзма мероси дурдоналари», «Бутунжаҳон жамияти лойиҳаларида Марказий Осиё музейлари ва кутубхоналари», «Марказий Осиё тарихи ва санъати: изланишлар ва кашфиётлар» ҳамда «Кино ва медиа олами: меросга янгича нигоҳ» каби мавзулар ўрин олган.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган.  

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.

Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

АЁЛЛАР СОНИ – 18 176 873 киши

️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 422 891 киши

2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўп.

“Бензин дефицити мавжуд эмас” — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонда бензин дефицити йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Самарқандда Верона Евроосиё иқтисодий форумида маълум қилди, дея хабар беради “spot.uz”.

Вазир жорий йилда Ўзбекистонга 1 млн тонна нефть ва нефть маҳсулотлари импорт қилингани ва бу ўтган йилга нисбатан бир оз кўп эканлигини айтди. Келгусида мамлакат ўсиб бораётган иқтисодиёт эҳтиёжларини қондириш учун нефть импортини оширишни режалаштирмоқда.

“Ҳа, биз буни яқинда [Россияга] ташрифимиз доирасида имзолаганмиз. Ҳажмлар йўқ, энг муҳим тамойил — етказиб бериш масаласи”, — деган вазир Россия билан нефть етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланишига изоҳ бериб. “Асосийси, етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар йўқ”, дея қўшимча қилди у.

Энергетика вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, 21 сентябрдан Россия томонидан бензин ва дизел ёқилғиси экспортига киритилган чекловлар Ўзбекистонга етказиб беришга таъсир қилмаганлигини, бу давлатлар ўртасида ҳукуматлараро келишув тузилгани билан изоҳланган.

Бундан ташқари, Мирзамаҳмудов Рақобат қўмитаси томонидан биржада АИ-80 бензинини сотиб олиш лимити оширилганига изоҳ бериб, мамлакатда ёқилғи дефицити йўқлигини таъкидлади.

“Чеклов нархларни манипуляция қилишнинг олдини олиш учун киритилди. Бу аҳолининг арзон бензинга эга бўлишини таъминлаш учун қилинган. Бу [импорт] ҳажмига боғлиқ эмас. Дефицит йўқ”, — дея хулоса қилди вазир.

Ўзбекистонга сўнгги 10 ойда 19 та давлатидан 22 492 электромобил импорт қилинган

Ўзбекистонга январь-октябрь ойларида хорижнинг 19 та давлатидан 22 492 та электромобил олиб келинган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати xaбар берди.

Қайд этилишича, олиб келинган электромобилларнинг умумий қиймати 582,3 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импорт ҳажми 6 баробардан юқори ўсган.
Хитой энг кўп электромобил импорт қилинган мамлакат сифатида етакчиликни сақлаб қолмоқда. Ўтган 10 ойда ушбу мамлакатдан жами 20 642 дона (91,фоиз) электромобил олиб келинган.

Шунингдек, Гонгконгдан 1258 дона, Бирлашган Араб Амирликларидан 147 дона электромобил импорт қилинган. Кучли бешликка Жанубий Корея, АҚШ якун ясамоқда, мазкур даватлардан мос равишда 136 ҳамда 134 дона электромобиль олиб келинган.

8-9 ноябрь кунлари Тошкентга юк машиналари киритилмайди ва қатор кўчаларда ҳаракат чекланади

Жорий йилнинг 8, 9 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммитига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан 8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда. Хабарга кўра: 

1.     Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Шота Руставели чорраҳасигача;

2.      Нукус — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;

3.     Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;

      4. Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб  Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;

      5. Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;               

      6. Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;

      7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;

      8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.  

Эслатиб ўтамиз, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳридаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.

Саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли Водийдан Воҳага ҳамда Воҳадан Водийга ҳаракатланиш 4П-12 автомагистраль йўли орқали амалга оширилишини маълум қилган. 

Сизлардан юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда. 

Ўзбекистон 9 ойда қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида хориждан қиймати 178,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган қарийб 2,6 млн дона барча турдаги мобил телефонлардан импорт қилган.

Мобил телефонлар импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 398 361 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг 9 ойида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2,3 млн дона

— Ветнам – 223,1 минг дона

— Ҳиндистон – 32,5 минг дона

— БАА – 7,7 минг дона

— Қозоғистон – 2,5 минг дона.

Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк вақтинча ёпилди

Халқаро аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда «Uzbekistan airways» хабар берди. 

Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади, дейилади хабарда. 

Ўзбекистонлик қиличбоз қиз жаҳон Кубоги босқичида чемпион бўлди

Ўзбекистонлик қиличбоз қиз Мурзатаева Дилназ жаҳон Кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Қиличбозлик Федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.

2023 йил 1-6 ноябрь кунлари Сан-Сальвадорнинг Эл-Сальвадор шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтмоқда.

Ушбу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси

Мурзатаева Дилназ энг яхши натижани кўрсатиб, барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди ва шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой олди.

Ярим финал баҳсида Дилназ ҳамюртимиз Бибимарям Сапаровага қарши кечган баҳсда 15:14 ҳисобида зафар қучди.

Финалда Мурзатаева пуэрто-риколик спортчи Wоллер Дел Валле Аланис C’ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳисоб -15:7.

Шунингдек, ЖКнинг ушбу босқичида қиличбоз Бибимарям Сапарова учинчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Футбол бўйича 2034 йилгача ўтадиган жаҳон чемпионатлари беш қитъани қамраб олади

2034 йил мундиал Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқаро футбол уюшмалари федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантино маълум қилди.

Австралия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун курашдан чиққач, Саудия Арабистонига рақобатчи қолмади.

– 2026 йил ер юзидаги энг йирик футбол воқеаси Канада, Мексика ва АҚШ давлатларида, яъни Шимолий Америкада бўлиб ўтади, – таъкидлайди Инфантино. – 2030 йилги мусобақа Африка (Марокаш), Европа (Португалия ва Испания), Жанубий Америка (Аргентина, Парагвай ва Уругвай) яшил майдонларида уюштирилса, 2034 йилги тарихий мундиал Саудия Арабистони орқали дунё нигоҳини Осиёга қаратади. Уч жаҳон чемпионати беш қитъа ва ўн давлатда ўтиши футбол чинакамига глобал майдонни қамраб олаётганини кўрсатмоқда.  

МАНБА: ЎзА

Бугун Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди

Эртага Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув бўлмайди. Бунга «Ҳудудий электр тармоқлари» 4 ноябрь куни соат 05:00 дан 18:00 гача 4-ИМ қозонхонаси ҳудудида электр таъминотини ўчирилиши сабаб бўлади.

 Шу сабабли Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув бўлмайди.

Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:

Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, С-2, С-4, С-5, С-6 мавзелари, Бодомзор, Эргашев, Осиё, Ниёзбек Йўли, Амир Темур, Асомов, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Муртазаев, Арифов кўчалари.

Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, С-17 /18 даҳалари, С. Олмазор, О. Бобожонов, Қорасарой, Ф. Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўразбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчалари.

Шайхонтохур тумани: Зулфияхоним, Баҳор кўчалари, С-12, С-15, С-16 даҳалари.

Мирзо Улуғбек тумани: С-1, С-2 даҳалари, Ҳамид Олимжон кўчаси.

Иссиқ сув таъминоти электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 5 октябр эрталабгача) амалга оширилади.

Ўзбекистон Франциядан 10 та вертолёт харид қилмоқчи

Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форумида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов Франциянинг “Airbus Helicopters” компанияси раҳбарияти билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Музокара давомида Республика тез тиббий ёрдам тизими учун 10 та “Airbus Н-145” русумли тиббий вертолётларни харид қилиш ҳамда мамлакатимизда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилинган. 

Бугун пойтахтнинг икки туманида «свет» ўчирилади

4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси соат тонгги 05:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.  Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрининг Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таминловчи  «Юнусобод» подстанциясидаги трансформатор юқори кучланишли янги трансформаторга алмаштириш, электр қурилмаларини ўрнатиш ишлари олиб борилиши ҳамда ушбу ишларни хавфсиз бажариш мақсадида ҳудуддаги 4 та подстанциялари вақтинча ўчирилади.

ОЛМАЗОР туманидаги — 21-сонли  оилавий поликлиника, АТС-248, Руҳий касалликлар шифохонаси, Тери – дерматовенерология диспансери, мактаб, тадбиркорлик субъектлари.  

«Иброҳим ота», «Тараққиёт» МФЙ, «Мирпўлатова» МФЙ, «Қорасарой» МФЙ, «О.Ҳотамова» МФЙ, «Ҳасанбой» МФЙларида ҳамда Ибрагимова, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокорлар шаҳарчаси,  Охунбобоев ҳамда Охунбобоев мавзе ва даҳаларида жойлашган  аҳоли хонадонлари ҳамда 23 та тадбиркорлик субъектлари.

ЮНУСОБОД туманидаги — 6, 7, 8 ва 9-даҳалари, «Исломобод», «Тикланиш», «Ҳасанбой», «Катта Ҳасанбой», «Регистон», «Иттифоқ», «Аҳроробод» МФЙларида ва «Ҳасанбой» мавзесида,  «Корзинка» савдо комплекси ҳамда 6 та тадбиркорлик субъектлари.

Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув ҳам бўлмайди.

Самарқанд халқаро аэропортида «Air Samarkand» авиакомпаниясининг илк самолёти кутиб олинди

Кеча маҳаллий вақт билан соат 17:30да янги «Air Samarkand» маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-классда ўриндиқларга эга Airbus А330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.

«Air Samarkand» ўз авиапаркини кенгайтиришни давом эттиради. Хусусан, яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади. Умуман олганда, 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.

Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

«Air Samarkand» 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.

Эксперт: Ўзбекистон иқтисодиётига Франция инвестицияларини жалб этишда ижобий тенденция кузатилмоқда

Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик илгари ҳеч қачон кузатилмаган мутлақо янги сифат босқичига кўтарилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи, айниқса, энергетика соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлик билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда Франция инвестициялари иштирокида Самарқанд вилоятида «Total Eren» компанияси билан 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоятида уран қазиб олишнинг истиқболли йўналишлари бўйича қўшма геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда, қуввати 1600 Мвт бўлган эстродиол электр станцияси қурилмоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон давлатимизда 7 йилдан буён олиб борилаётган очиқ сиёсатни эътироф этган ҳолда,  бу сиёсат – Марказий Осиё ҳудудида тинчликни таъминлаш ва минтақани барқарорлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш сиёсати эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ушбу сиёсатни қўллаб-қувватлашини ва уни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган.

2017 йилдан бошланган иқтисодиётни либераллаштириш босқичма-босқич кучайиб бормоқда. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш таъминланмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки босқичма-босқич қисқартирилмоқда, хусусийлаштириш дастури амалга оширилмоқда, иқтисодиёт саноатлаштирилмоқда, бу қишлоқ хўжалигида унумдорлиги паст маҳсулот ишлаб чиқариш улушини камайтиришга ва саноатда самаралироқ тармоқлар улушини оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон иқтисодиётига Франция инвестицияларини жалб этишда ижобий тенденция кузатилмоқда. Сўнгги 6 йил ичида Франция капитали иштирокидаги корхоналар сони 3,5 баравар ошди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Франция капитали иштирокида 47 корхона, жумладан, 24 қўшма корхона ва 100 фоиз Франция капитали иштирокида 23 корхона фаолият кўрсатмоқда.

Франция тараққиёт агентлиги (AFD) билан қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистондаги фаол қўшма лойиҳаларнинг жорий портфели 11 миллиард евродан ошди. Бунда, 2019 йилда қабул қилинган «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида қонун»да хорижий инвесторлар учун кенг имтиёзлар берилганганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланганидан кейинги сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33,2 фоизга, яъни 257,2 миллион доллардан 342,5 миллион долларгача ўсди ва 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилга нисбатан 22 фоизга ўсиб, 280,8 миллион доллардан 342,5 миллион долларгача ўсди, экспорт 2023 йилнинг 9 ойида 21,3 миллион доллардан 70,8миллион долларгача 3,3 баравар ўсди, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистоннинг Франция билан товар айирбошлаш ҳажми 2,8 баравар, 232,1миллион доллардан 658,8 миллион долларгача, экспорт эса 4,4 баравар, 69,4 миллион доллардан 307,6 миллион долларгача ўсди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг янада очиқ ва диверсификатсияланганлиги, ички бозорнинг сезиларли даражада ўсиши, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтирди. Шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда, иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бормоқда ва бу Ўзбекистонни хорижий ҳамкорлар учун янада жозибадор қилади.

Илёс Раббимов, 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими

Йил бошидан буён дунё бўйича вабога чалинганлар сони 603 минг нафардан ошди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, жорий йил 1 январдан 15 октябрга қадар Ер юзида 603 минг нафардан зиёд кишига вабо ташхиси қўйилган.

2021 йилда бу кўрсаткич 223 минг, ўтган йили эса қарийб 473 минг нафар эканлигини ҳисобга олсак, сайёрамизда ушбу эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бораётгани ойдинлашади.

Энг ачинарлиси, бу йил вабони юқтирган беморлардан 3 804 нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Касалликдан энг кўп Африка қитъаси аҳолиси азият чекмоқда. Хусусан, йил бошидан буён минтақанинг 16 давлатида эпидемия ўчоқлари рўйхатга олинган.

Бу борада Бурунди, Конго Демократик Республикаси, Зимбабве, Камерун, Малави, Мозамбик ва Эфиопия етакчилар сафида. Қолаверса, Сурия ва Гаитида ҳам вабога гумон қилинганлар сони ортиб боряпти.

Айни пайтда ЖССТ томонидан ушбу мамлакатларни зарур дори-дармон ва вакциналар ҳамда бошқа тиббий ресурслар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Баликесирда илк бор «Zihnilatif» – туркий давлатлар халқаро фортепиано танлови бўлиб ўтади

Баликесирнинг илк нуфузли фортепиано фестивали Zihnilatif Туркий Давлатлар Халқаро Пианино мусобақаси учун мурожатномалар қабул қилиш 2023 йилнинг 1 сентябридан бошланди.

Лойиҳа раҳбари Zihnilatif уюшмаси бўлган халқаро тадбирда, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги; Баликесир шаҳар ҳокимияти, Баликесир университети ҳамда Баликесир шаҳар кенгаши каби йирик муассасалардан ташқари, Туркиянинг етакчи Do-Re Music маркалари бирлашди.

Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида етишиб чиққан машҳур турк пианиночиси Гўкҳан Айбулуснинг ҳакамлар ҳайъати раислигида ташкил этилган танлов ташкилотчиси Zihnilatif, иқтидорли болаларни аниқлаш ва ривожлантириш мақсадида ташкил этилган уюшма бўлиб, шу кунгача кўплаб тадбирлар ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширди.

Андрей Писарев, Герберт Шух, Мурод Адигузелзаде, Гулнора Азиз, Башар Жан Киврак ва Жем Бабажанлардан иборат нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг ўз саҳна чиқишлари ҳамда Баликесирлик ёш мусиқачилар билан ўтказадиган маҳорат дарслари Баликесирнинг бадиий ҳаётига мазмун бахш этади.

Фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари Тарик Тал ва Артун Ҳоинич бошчилигида Баликесир маданият оркестри томонидан дунёга машҳур басталарни мусиқа ихлосмандлари эътиборига ҳавола этади.

Жорий йилнинг 11-14 декабрь кунлари Баликесир АVLU маданият марказида бўлиб ўтадиган танлов ва фестивалга Турк дунёсининг барча давлатларидан ёш пианиночилар ариза топширишлари кутилмоқда. Танловда дунёга машҳур пианиночилар қаршисида беллашадиган ёш мусиқачиларнинг халқаро миқёсда тажриба орттириб, дунёнинг барча концерт заллари учун мусиқий жиҳатдан янада тажрибали ва кучлироқ бўлишлари кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёев Остонага амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлади.

Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон етакчиси юртимизнинг ташкилотга раислигида эришилган асосий натижаларни қайд этди, тузилмани янада ривожлантириш ва туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари борасидаги фикрларини баён қилди, қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. 

Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга туркий халқлар оиласининг бирлигини мустаҳкамлашга, туркий мамлакатларнинг манфаатлари ва қарашларини халқаро майдонда фаол илгари суришга қўшган улкан ҳиссаси учун “Туркий дунёнинг олий ордени” тантанали топширилди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Президенти Тошкентга жўнаб кетди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди.

Сурхондарёда янги йилгача икки кичик ГЭС ишга тушади

Президент қарори амалда

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳудудидаги иккита коллекторда 230 ва 490 мегаватт қувватга эга кичик ГЭСлар бунёд этилмоқда.

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти қурувчилари барпо этаётган кичик ГЭСлар янги йилгача тўлиқ фойдаланишга топширилади. Ҳар иккала гидроэлектрстанция ҳам маҳаллий ва хорижнинг замонавий ускуналари билан жиҳозланмоқда.

Президентимизнинг жорий йил 16 февралдаги “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида қурилаётган янги кичик ГЭСлар ишга тушгач, тумандаги 1 минг 500 хонадонни узлуксиз арзон электр энергияси билан таъминлайди.

Жанубдаги воҳада электр энергияси ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш учун шу йил Сариосиё туманидаги “Тўпаланг ГЭС” 75 миллион 400 минг евро маблағ эвазига модернизация қилинди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, умумий қуввати 175 мегаваттга етказилди. Бу йилига 467 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариб, вилоятдаги 60 фоиз истеъмолчини барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда 126,2 миллион куб-метр табиий газни тежаш имконини берди.

Маълумотларга кўра, вилоятда 2023-2030 йилларда 81 та лойиҳа асосида 601,4 МВт, йиллик 2 038,2 миллион киловатт соатга тенг янги қувватларни ишга тушириш режалаштирилган.

МАНБДА: ЎзА

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
×