Кеча маҳаллий вақт билан соат 17:30да янги «Air Samarkand» маҳаллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнди. 277 та эконом ва 36 та бизнес-классда ўриндиқларга эга Airbus А330-300 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.
«Air Samarkand» ўз авиапаркини кенгайтиришни давом эттиради. Хусусан, яқин кунларда самолётлар парки иккинчи — ўрта масофали Airbus А321 билан тўлдирилади. Умуман олганда, 2023 йил охирига қадар компания 5 тагача самолётни қабул қилиб, фойдаланишга топширишни режалаштирмоқда.
Куз-қиш мавсумида авиаташувчи Самарқанддан қатор хорижий йўналишларга, жумладан, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой шаҳарларига мунтазам ва чартер рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
«Air Samarkand» 2022 йилда ташкил этилган Ўзбекистон авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Самарқанд шаҳрида жойлашган.